UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Пеп Гвардиола омадсиз мавсум ҳақида: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"  2 00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  2 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  0 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  2 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  2 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  3 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  14 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2

Муносабат. Расмий ўйинлар бекор бўлганидан кейин ФИФА кунларини сақлаб қолгандан не фойда Янгиликлар

Муносабат. Расмий ўйинлар бекор бўлганидан кейин ФИФА кунларини сақлаб қолгандан не фойда

ОФК расмий сайти бу йил ҳисобидан миллий терма жамоалар иштирокидаги ЖЧ-2022 саралаш баҳслари кейинги йилга қолдирилганини маълум қилди.

Яхши биласиз, Ўзбекистон миллий терма терма жамоаси 13 октябрь куни сафарда Яман, 12 ноябрь ўз майдонида Сингапур ҳамда 17 ноябрь сафарда Саудия Арабистонига қарши ЖЧ саралаш баҳсларида майдонга тушиши лозим эди. Демак, бу ўйинлар ҳам бекор бўлди. 

Халқаро даражадаги ўйинларни қолдириш орқали ОФК тўғри қарор қабул қилди. Чунки кўп жойларда ҳамон аҳоли коронавирус балосидан азият чекмоқда. Бунинг устига куз ойларига бориб халқаро рейслар тикланадими-йўқми, бир нарса дейиш қийин.

Лекин расмий ўйинлар бекор қилингани билан ФИФА кунлари сақлаб қолинар экан, терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов сайтимизга берган интервьюсида расмий баҳслар ўрнини ўртоқлик учрашувлари билан тўлдиришни айтиб ўтди. 

Энди савол туғилади: ОФК расмий учрашувларни бекор қилган бир пайтда ўртоқлик ўйинларидан не фойда? Мана яқинда битта йиғин ўтказилди. Бу нима фойда берди? Ҳеч нима. Барибир расмий баҳсда бошқалар ўйнаши маълум-ку. Шу боис ҳозирги ҳолатда энг тўғри йўл бу йил ҳисобидан миллий терма жамоани бошқа йиғмаслик бўлиб қоляпти. Чунки ФИФА кунлари бўлгани билан шу кунларни Суперлига ва Кубок ўйинларига ажратган маъқул, агар ўтказилса! 

Терма жамоани эса тинч қўйиш керак. Ундан кўра, легионерларимиз ўз клубларига мослашсин, машғулот ўтказиб ўша ерда юраверсин. Уларни чақириб оворагарчилик қилгандан бирон наф кўрмаяпмиз. Абрамов ҳам яхшиси буёғига фақат "Бунёдкор"ни ўйлагани маъқул. Сентябрда Тожикистон ва Эронга қарши ўртоқлик ўйинлари бўладими? Бир нарса дейиш. Чунки ЎФА бўлади ҳам демади, йўқ ҳам демаяпти. Ҳамма вазият қандай тус олишини кутяпти. Агар имкони бўлса, бу иккита ўйинни ҳам бекор қилиш керак.

Худо хоҳласа буёғи яхши бўлиб кетса, терма жамоани келаси йил йиғиб ҳам тайёргарлик кўрса бўлади. Чунки бу йилги йиғинлар ва октябрь-ноябрдаги ўртоқлик учрашувлари ҳеч нарса бермайди. Ундан кўра Суперлига билан Кубок ўйинларини тугатиб қўйишни ўйлаган яхши. Чунки ҳамма жойда ички чемпионатлар давом этяпти. 

Айтайлик, ОФК клубларни Қатарга йиғиб ОЧЛ баҳсларини ўтказиши мумкин, бироқ миллий терма жамоа ҳар доим ўз майдонида ва ўз мухлислари кўз ўнгида ўйнаши керак. Шуни ҳисобга олиб ҳам ОФК бир қарорга келди. Биз эса Ўзбекистон миллий терма жамоасини безовта қилмаган маъқул деб ўйлаймиз.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика