UZ

Сўнгги янгиликлар

09:07Маркиньос: "Рақиб дарвозабоннинг ҳаракатларини чеклаб қўйганди"  0 08:43"Ман Сити" 75-дақиқада 3:0 ҳисобида олдинда бориб, юта олмаган ЕЧЛ тарихидаги биринчи жамоага айланди  11 08:20"Интер" 12 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти  3 07:56"Барса" ЕЧЛда қаторасига 4 та ғалабага эришди, умумий ҳисоб – 17:3  5 07:32Компани ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан кейин: "Яна 1-2 та гол урганимизда ўйин анча хотиржам руҳда ўтарди"  1 03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  11 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  7 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  6 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  16 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  7 21:25ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди  17

Мундиаль 2022. Камерун! Янгиликлар

Мундиаль 2022. Камерун!

Камерун!


Тахаллуси – "енгилмас шерлар"

FIFA рейтингида 43-ўрин.

Жаҳон чемпионатига саккизинчи марта боради (1982, 1990, 1994, 1998, 2002, 2010, 2014, 2022).


G гуруҳи. Рақиблар: Бразилия, Сербия, Швейцария.

1-тур, 24 ноябрь. Швейцария — Камерун

2-тур, 28 ноябрь. Камерун — Сербия

3-тур, 2 декабрь. Камерун — Бразилия


Муваффақиятлар


Камерун – Африка терма жамоалари орасида ЖЧга бориш бўйича рекордчи.

"Енгилмас шерлар"нинг энг яхши натижаси – Италиядаги ЖЧ-1990да чорак финал.



Камеруннинг гуруҳдаги рақиблари ўша пайтда Руминия, Аргентина ва Совет Иттифоқи бўлган.

Турнирни амалдаги Жаҳон чемпионлари бўлмиш Аргентинага қарши бошлашга тўғри келди.

Ва бирдан сенсация рўй берди: Марадона ва Конинг муваффақиятсиз ўйинлари камерунликларнинг муваффақиятига олиб келди. Омам-Бийик ўйиндаги ягона голни урди – бунга Жанубий Америка термаси дарвозабони Пумпидонинг қўпол хатоси сабаб бўлди. Камерун ўйин давомида иккита қизил карточка олди, бу эса ғалабани янада қадрлироқ қилади.




Африкаликлар иккинчи турда руминияликлар билан учрашишди, ғалаба плей-оффга йўлланмани кафолатлар эди.

Афсонавий Роже Милланинг майдонга чиқадиган пайти келди.

38 ёшли ҳужумчи дубль қайд этди, Георге Хаджи бошчилигадиги рақиб эса битта гол билан жавоб бера олди холос.




Шундай қилиб, Камерун гуруҳдан иккинчи турданоқ чиқди.

"Енгилмас шерлар" учун гуруҳдаги сўнгги ўйин бунга қадар икки баҳсни ҳам бой берган СССРга қарши бўлди. Камерун ўзи учун жуда ҳам муҳим бўлмаган ўйинда 0:4 ҳисобда мағлуб бўлди. Бу умуман африкаликларга гуруҳда биринчи ўринни олишга ҳалақит бермади, аммо руҳиятга плей-офф олдидан таъсир кўрсатиши мумкин эди.




Камерун 1/8 финалда ушбу босқичнинг яна бир дебютанти билан тўқнашди – Колумбия.

Карлос Вальдеррама ва Фредди Ринконларга эга колумбияликлар қийинчилик билан плей-оффга чиқишди, аниқроғи жамоа учинчи ўринни эгаллаган энг яхши тўрт жамоадан бири бўлди. Шундай экан, бу ўйинда Камерун фаворит эди.

Жанубий америкаликлар агрессив ва кескин ўйнашди, Камерун эса мудофаага эътиборини қаратди.

Асосий вақтда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмади ва ўйин овертаймга қадар борди, бунда эса саҳнага яна Роже Милла чиқди. "Қария" яна дубль қайд этди, рақиб эса битта гол билан жавоб қайтарди. Камерун яна чорак финалда. Ҳеч бир Африка жамоаси бунгача етиб келмаганди.




"Шерлар"га бошқа "шерлар" тўқнаш келди – Англия.

Англияликлар Дэвид Платтнинг ҳаракатлари билан 25-дақиқада ҳисобни очишди. Камерунликлар иккинчи тайм бошида Эммануэль Кунденинг пенальтидан урган голи билан жавоб қайтаришди. Африкаликлар 65-дақиқага келиб умуман олдинга чиқиб олишди – гол муаллифи Эжен Экеке. Камерун энди ғалабани қўлдан чиқармайдигандек кўринди, аммо тақдир яна пенальтини рўбаро келтирди, фақат бошқа томонга. Гари Линекер ҳисобни тенглаштирди.

Яна овертайм. Яна пенальти. Яна Линекер. 3:2 – Англия кейинги босқичга пенальтилар эвазига ўтди.




Камерун ортиқ ЖЧда гуруҳдан чиқмади.


Мураббий ва ўйин услуби


Ригобер Сонг – жамоанинг ЖЧ-2022даги мураббийи.



"Буюк ёмғир" – камеруннинг камтаргина тахаллуси.

Ригобер мураббий сифатида ўз фаолиятининг бошида турибди. У аллақачон Камурен олимпия терма жамоаси устози ролини бажарган, шунингдек 2018 йилда терма жамоада вақтинчалик бош мураббий бўлган.

2022 йилнинг 1 мартида Сонгни Камерун терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлашди, ЖЧ олдидан ҳудди Ганада бўлгани каби.

Қайд этиш керакки, Сонг Камерун терма жамоаси футболчиси сифатида катта муваффақиятларга эришган. У тўртта ЖЧда иштирок этган – ҳар қайси ватандошидан кўпроқ.

Ригобер Сонг миллий жамоада ўйин ўтказиш сони бўйича рекордчи (137).

Ўйин схемаси: 4-4-2 (таянч ярим ҳимоячилари билан).



Ўйин услуби – юқори мудофаа, узоқдан тўпни ташлаб бериш, қочиб кетиш.

Жамоа кўп тўпни юқоридан йўналтиради ёки вазиятга қараб ҳаракатланади. Жамоа аниқроғи тўпни Леандр Тавамбага кўп марта юқоридан ўтказишга ҳаракат қилади. Аммо, қайд этиш керакки, камерунликлар Бурундига қарши ўйинда комбинацион ўйнашга ҳаракат қилишди, девор услубида қочишга уринишди ва кўп пасдан ҳаракат қилишди. Аммо, шу нарсалар Жазоирга қарши ўйинда бўлмагани ачинарли.

Мудофаада кўриниб турганидек ҳимоя чизиғининг олдинида ўйнаш.



Икки ҳимоячининг иссиқлик харитасидаги ҳаракатлари акс этган – кўпроқ таянч хавбекларига ўхшашади, тўғрими?



Терма жамоа етакчилари


Андре-Франк Замбо-Ангисса – рақиб ҳужумларини тўхтатиб қолувчи асосий куч.



26 ёшли "Наполи" таянч ярим ҳимоячиси анчадан бери кўпчиликнинг тилида. Андре Италияга келишдан олдин "Вильярреал", "Фулхэм" ва "Марсель"да ўйнашга улгурди.

Замбо-Ангисса бузишдан ташқари қуришни ҳам билади. У универсал – техикали, ҳужумни ривожлантиришда яхши ўйнайди, яхши узоқдан зарба бера олади.

Transfermarkt Андрени 30 миллион еврога баҳоламоқда ва бу уни энг қиммат камерунлик ўйинчига айлантиради.

Камерунлик терма жамоада 42та ўйинда 5та гол урди. Қуйидаги видеода улардан бирини кўришингиз мумкин.




Карл Токо-Экамби – швейцар соати каби ишончли.



Токо-Экамби Камерун терма жамоасининг асосий кучларидан бири ҳисобланади.

"Лион" чап қанот вингери термада 50та ўйинда 12та гол уришга эришган.

Унда олдиндан айтиб бўлмас қизиқарли "африканча" техника бор. Унинг Жазоирга урган голи Қатарга йўлланмани тақдим этди.




Венсан Абубакар – бош тўпурар ва сардор.



30 ёшли ўйинчи Камерун термасида 87та ўйин ўтказди.

33та гол уни ҳозирги ўйинчилар орасида жамоанинг энг яхши тўпурари қилиб турибди, сардорлик боғичи эса тажриба ва Абубакарнинг шерикларига таъсирини ифодалайди.

Абубакар – кучли, техникали ва қаттиқ форвард. Ўзида ҳужум ва гапдани уйғунлаштирадиган ўйинчилардан. Унинг Шупо-Мотинг билан жуфтлиги камерунликларга кўплаб фойда, рақибларга эса бош оғриғини олиб келган.




Камерунда яна бир неча нафар муносиб ўйинчилар бор. Барчасини айтмоқчи эмасмиз, аммо Андре Онана, Бриана Мбемо ва Эрик-Максим Шупо-Мотингни қайд этиш мумкин.


Кучли ва заиф томонлари


Кучли томонлари: жисмоний тайёргарлик, ҳаводаги кураш, психология.

Заиф томонлари: позицион ҳужум, плеймейкернинг йўқлиги, мураббийлик позицияси.


Жисмоний ҳолат бўйича барчаси оддий – жамоа жуда ҳам кучли ва тезкор. Камерунликлар Жазоир билан 120 дақиқалик ўйинни битта нафасда ўтказишди.

Иккинчи қаватда ҳам жуда кучли жамоа. Статистикага қарайдиган бўлсак, Камерун деярли учдан бир голини бош билан уради. Бундан ташқари, Абубакар – Шупо-Мотинг жуфтлиги кўплаб вазиятларни яратишади.

Камерунда психологик жиҳатдан яхши жамоа бор.

Жазоир билан ўйинда рақиб ҳисобда олдинга чиққан пайт, "енгилмас шерлар" жуда ҳам агрессив футболга ўтишди. Деярли бутун жамоа қарши ҳужумни қабул қилиб олиш хавфини рад этиб, рақиб ярим майдонида ўйнади. Камерунликлар жавоб ўйинида хотиржам ўйнашди, аммо иккинчи голни уриш керак бўлган пайтда, ўзгариб, Жазоирга босим қилишнинг уддасидан чиқишди. Ғалаба голи эса финал ҳуштагига бир неча сония қолганда урилди.

Позицион ҳужум Камерунда деярли йўқ бўлган нарса. Ҳужумнинг чап қанотидан олдинга ўтишга ҳаракат бор-ку, аммо умумий картина кўринмаяпти. Балки, асосий муаммо майдон марказидаги креатив плеймейкернинг йўқлигидадир. Камерун билан 4-2-2-2да ишлайдиган 4-4-2 схемаси икки таянч хавбеки ва ҳужумчилар ортида вингерларни кўзда тутади.

Мураббийга келсак, ҳозирча уни баҳолаш қийин. Сонг катта мураббийлик тажрибасига эга эмас, унинг ғояси ва ўйин моделини ҳали кузатиш креак.


Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика