UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Игорь Шквирин: "Бизга хорижлик мураббий керакми ёки йўқ? Қарорни ҳозир қабул қилиш керак. Кападзеда тажриба камдир, аммо..."  0 13:30Суперлига. "Нефтчи" учун Наманган — "қўрқинчли" маконми?  5 13:16"Рома" Конени "Интер"га сотмайди. Гасперини хавбекка умид қилмоқда  0 12:45Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон УЕФА кубогини қўлга киритган мураббийга таклиф билан чиқди  35 12:32Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасида қолиши керакми? Алишер Никимбаевнинг фикри  7 12:01"Пахтакор" "Сўғдиёна"ни қийинчиликсиз мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 11:40"Бавария" Симонсни сотиб олмоқчи  0 11:05Павар Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 10:41Люпчо Дориев "Пахтакор"га қарши ўйин, голсиз серияси ва нега 14-рақамни ёқтириши ҳақида гапирди  2 10:18Превью. Мусобақа етакчиси чемпионат аутсайдерига қарши баҳсида ким ғолиб бўлади?  5 09:47Аморим "Спортинг"даги шогирдини МЮга олиб келмоқчи  2 09:23Превью. Абрамовнинг "Динамо"си Қосимовнинг ОКМКсини меҳмон қилади  13 08:56Слот кечаги ғалабдан сўнг нималар деди?  9 08:28Превью. "Навбаҳор" биринчи даврадаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш оладими?  14 07:57Суперлига. Бугун бизни ажойиб ўйинлар кутиб турибди  12

Муҳтарам Юртбошимиздан байрам туҳфаси: Андрей Микляев ва Тимур Кападзе тақдирланишди Янгиликлар

Муҳтарам Юртбошимиздан байрам туҳфаси: Андрей Микляев ва Тимур Кападзе тақдирланишди

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб байрам шукуҳи кезиб юрибди. Жойларда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига атаб катта ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда.

Бугун мана шундай тадбирлардан бири “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик жамияти бошқарма биносида бўлиб ўтди. Тадбир давомида бир неча нафар темирйўлчилар қатори “Локомотив” профессионал футбол клубининг икки вакили ҳам тақдирланди. “Локомотив” футбол клуби бош мураббийи Андрей Микляев ҳамда жамоамиз сардори, тажрибали ярим ҳимоячи Тимур Кападзе муҳтарам Президентимиз томонидан таъсис этилган “Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланди.

Маълумот учун, ушбу нишон Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил, 1 июлдаги фармонига мувофиқ таъсис этилган.

Ушбу нишон билан юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини ва мудофаа қудратини юксалтириш, давлатимиз сарҳадларининг дахлсизлигини таъминлаш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш, жамиятимизда ҳукм сураётган миллатлараро дўстлик-тотувликни, тинчлик ва барқарорликни асраш, миллий маданиятимиз ва санъатимизни ривожлантириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларимизни ватанпарвар, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизнинг барча соҳаси вакиллари, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамда бошқа шахслар тақдирланади.

Эсдалик нишонни “Локомотив” ПФК вакилларига “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик жамияти бошқарув раиси Ачилбай Жуманиязович Раматов топширди. Шу ўринда “Локомотив” ПФК бош мураббийи Андрей Геннадьевич Микляев ҳамда жамоамиз сардори Тимур Тоҳирович Кападзени ушбу эсдалик нишони билан табриклаймиз. Яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами барчамизга муборак бўлсин!

“Локомотив” ПФК маъмурияти.







Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика