UZ

Сўнгги янгиликлар

09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  0 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  5 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  1 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  3 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  12 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  96 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  8 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3

Муҳсин Низомиддинов: "Футболчи — одам, у ҳам чарчайди" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "Футболчи — одам, у ҳам чарчайди"

Про лиганинг 13-тури доирасида "Дўстлик" билан учрашувдаги дурангдан кейин "Қўқон-1912" бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин вазиятларга, ҳиссиётларга бой бўлди. Ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Вазиятларимиздан фойдаланганимизда, якуний ҳисоб бошқача бўларди.

- "Дўстлик"нинг сўнгги натижаларидан келиб чиқиб, "Қўқон-1912" жамоаси футболчилари секин ўйин билан ютамиз деб ўйлашди шекилли. Ўйин якунига қадар футболчиларингиз бор кучи билан ўйнашмади.

- Тўғри, шундай дейиш мумкиндир. Бироқ Суперлига ўйинларида ҳам кўряпмизки, ҳаво иссиқлиги сабабли юқори темп намойиш қила олишмаяпти. Футболчи ҳам одам, у ҳам чарчайди. Бугунги темп эса ҳавога яраша бўлди. Ҳаво учун яхши темп кўрсатдик. Сиз айтган нарса менсимаслик эмас, сифатга тааллуқли. Йигитлар ҳавога қарамасдан бор кучи билан югуряпти, лекин уларда маҳорат кам. Шу сабабли футболчилар нотўғри пас бериб қўйишади, тўпни нотўғри тўхтатиб қўйишади ва ўйин секинлашиб, ўйлаган комбинациямизни чиқара олмаяпмиз. Шуни ҳисобига ўйинимиз секинга ўхшамаяпти.

- Бугунги ўйиндан кейин жамоа 5-ўринга тушиб қолди. Истеъфо ҳақида ўйламаяпсизми?

- Буни раҳбарият ҳал қилади. Биз ишлашда давом этамиз.

- Дониёр Исмоилов майдонга тушганидан кейин ўйин сифати яхшиланди. Уни асосий таркибда майдонга туширса бўлмасмиди?

- Ҳар бир мураббийнинг ўйинолди режаси бўлади. Режамиз бўйича Шаҳзод Бешимов биринчи бўлимда тезлик бериши керак эди. Ҳаво иссиқлиги сабабли биринчи бўлимда тўпни назорат қилиб турдик ва шунга яраша 3-4 вазият яратдик. Дониёр Исмоилов эса катта тезликка эга футболчи, иккинчи бўлимда рақиблар чарчаса улардан қочиб кетиб, вазиятлар яратишини режа қилгандик. Режа ўхшади, шунчаки гол етишмади.

- Ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?

- Ўзимиз хато қилдик. Кўплаб вазиятлардан голлар ура олмадик. Бу футбол. Ўзимиз айбдормиз. Тўғри, ҳаво ҳам, рақиб ҳам голга ҳалақит қилади. Шу сабабли сифатли футболчилар олиб, ўйинларга тайёрланиш керак.

- Ёзги трансферлар ойнаси вақтида қайси позицияларга футболчилар олиш режада бор?

- Марказий ҳимоя, марказий ярим ҳимоя ва ҳужум. Ҳар бир ўйинда 5-6 та вазиятларга эга бўляпмиз, лекин голлар ура олмаяпмиз. Биринчи даврада ёш йигитларга имконият бердик ва барчани кўриб олдик. Барчада потенциал бор деб кўриб чиқдик. Уларнинг бори шу экан, даражасини қўшиб юбора олмаяпти. Агар қўша олишганида ҳар бир ўйинда 3 очко олган бўлардик. Бизга голлар етишмаяпти. Шу сабабли таркибни кучайтирамиз.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика