Муҳсин Низомиддинов: "Бугун ўзимиз кутган ўйинни намойиш эта олдик"
03 авг 2023 22:48
Янгиликлар
Муҳсин Низомиддинов: "Бугун ўзимиз кутган ўйинни намойиш эта олдик"
- Ўйин ҳақида...
- Иккинчи давра учрашувлари бошлангани билан барчани табриклайман. Бугун ўзимиз кутган ўйинни намойиш эта олдик. Рақибимиз ҳам кучли жамоалардан бири эди. Ғалаба билан мухлисларимизни ва клубга меҳнати сингаётган барчани табриклайман. "Шўртан"га келгуси баҳсларда омад тилайман.
- Исоқжонов нега эрта захирага олинди? Унинг ўйинидан кўнглингиз тўлмадими?
- У ўйиндан уч кун аввал гуруҳга қўшилди. Қолаверса, у товонидан бироз лат еганди. Тикланиш жараёни оғир бўлди. Исоқжоновни кучли футболчи деб биламиз ҳамда унинг тажрибасига ишонамиз. Жароҳати сабабли уни захирага олдик ва ўрнига ёш ва тезкор ўйинчини майдонга туширдик. Шу боис, қарор қабул қилишда адашмадик, деб ўйлайман.
- Ҳужумчилардан қониқиш ҳосил қиляпсизми?
- Ҳа. Тўғри, уларда бироз камчиликлар кўзга ташланмоқда. Бироқ ҳали иккинчи давранинг илк учрашувини ўтказдик. Давралар оралиғида ўртоқлик ўйинлари орқали тайёргарлик кўрдик. Ўша баҳсларда олдинги чизиқ вакиллари менда яхши таассурот қолдирди. Бу борада ҳали ишлаймиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар