UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Суперлига. ОКМК – "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  11 15:36"Антальяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  4 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  2 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  6 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  5 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  16 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  2 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  17

Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида Янгиликлар

Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида

"Локомотив"нинг янги ҳужумчиси билан суҳбат.

Фаолиятини Қаршининг "Насаф" жамоасида бошлаган Муҳриддин Зоиров кейинчалик "Шўртан"га йўл олди. Айтишимиз мумкинки, форвард айнан Ғузорда мухлисларга танилди, ўйин амалиётига эга бўлди. Бу эса унинг фаолиятида кейинги қадамни ташлашига замин яратди. Зоиров 2025 йилни "Локомотив"да бошлайди.

- Катта футболдаги илк учрашувингиз "Насаф"да, Рўзиқул Бердиев қўл остида кечган. Дебют учрашувингиз қандай ўтган? 

- Ўша вақтда имконият бергани учун Рўзиқул Бердиевдан миннатдорман. Лекин ёш бўлганим учунми ёки бошқа сабабми "Насаф" асосий таркибига қўшилиб кета олмаганман. Кейин эса "Шўртан"га ўтганман. 

- Биринчи маошингиз қанча бўлган?

- "Насаф" ўринбосарлари сафида тўп тепаётган вақтимда 300 минг сўм маош олганман. 

- Рўзиқул Бердиев ва Анвар Бердиевни ўхшаш томонлари борми?

- Икки мураббий ҳам тартиб-интизомга жиддий қарашади. 

- "Шўртан"даги фаолиятингиз қанчалик ўсишингизга ёрдам берди?

- Ўша вақтда Ғузорга келиш ўзим учун фойдали бўлганини йиллар ўтиб англадим. Бу жамоада катта футболдаги ўрнимни топдим десам муболаға бўлмайди.

- "Локомотив"га ўтиш ҳақида тўхталиб ўтсангиз. Сизни Вадим Абрамов ҳам ўз жамоасида кўришни истаганди лекин якунда Самарқанд эмас, Тошкентга келдингиз...

- Янги мавсумга режаларим катта. Албатта Вадим Абрамовнинг қизиқиш билдиргани ёқимли. Аммо ўзим учун тўғри қарорни қабул қилдим. Фаолиятимда янги саҳифа очилмоқда. Ҳаммаси аллоҳдан. "Локомотив" жамоаси мени илиқ кутиб олди. Биринчи ўринда жамоага мослашиб олишим керак. Жамоага қўлдан келганча ёрдам беришни мақсад қилганман. "Шўртан" жамоасига, раҳбарияти, мураббийлар штаби, мухлисларга раҳмат айтаман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика