UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  0 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  3 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  10 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  3 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   23 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  21 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  13 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  8 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25

«Муҳим тўқнашувда яхши тайёргарлик ва керакли ўзгаришларга қўл ура олган мураббий ютди» — Шаҳбоз Беғамов Янгиликлар

«Муҳим тўқнашувда яхши тайёргарлик ва керакли ўзгаришларга қўл ура олган мураббий ютди» — Шаҳбоз Беғамов

Сайтимиз ижодкори Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги каналида Ўзбекистон - Саудия Арабистони (2:3) учрашуви ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларини ёзиб қолдирди.

«Биринчи жиддий ўйиндаёқ тайёр ғалаба бой берилди. Ренар тактик дарс ўтди. Омад эса кучлиларга кулиб боқади. Бир қарашда “дурной” голлар. Лекин ўша натижа ва голларга муносиб бўлмоқ лозим.

Керакли ўзгаришлар, ўйинни боришига қараб қилинган юришлар ҳар иккала мутахассисда ҳар хил кечди. Тактик мураббийлар шундай паллада саҳнага чиқади.

Марказ буткул ютқазилди. Аҳмедов эса ҳимоядан кўра ярим ҳимояга зарурроқ эди, назаримда. Янгиликлар доим ҳам иш бермайди. Бундай ўйинларда тажриба кўпроқ ас қотади. Ярим ҳимоя маркази Қодирқуловдан кўра Аҳмедовга эҳтиёжманд эди.

Топ жамоалар ёки тактик мураббийлар ўйини нисбатан рақибдан кўра ёмонроқ чиққан учрашувда ҳам ютишни билади. Шу боисдан ҳам уларнинг маҳорати ёки даражаси фарқланади.

Биз эса чемпионатимизни қадрига етишга ва уни кўпроқ ҳурмат қилишни ўрганишимиз керак. Чунки айнан миллий чемпионат асли терма жамоа манфаатига хизмат қиладиган асосий фактор. Гап неча кун аввалроқ йиғилишда эмас, балки қисқа муддатдан сифатли фойдаланишда.

Шундай оптимал ҳолат ва сценарий остида кечган ўйинда ютқазиш шунчаки омадсизлик эмас, балки даража фарқини кўрсатди.

Муҳим тўқнашувда яхши тайёргарлик ва керакли ўзгаришларга қўл ура олган мураббий ютди», - деб ёзади телеграм каналида Шаҳбоз Беғамов.

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика