UZ

Сўнгги янгиликлар

07:33ОАВда Ямалнинг гапларини нотўғри талқин қилинган  1 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  3 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  2 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  26 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  21 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  6 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  1 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  205

Муҳим мусобақа остонасидаги ОТЖ ҳақида — Шаҳбоз Беғамов Янгиликлар

Муҳим мусобақа остонасидаги ОТЖ ҳақида — Шаҳбоз Беғамов

"Championat.asia" сайти ижодкори Шаҳбоз Беғамов Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати олдидан Любинко Друлович бошқараётган ОТЖ ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Худо хоҳласа 2020 йили Токио Олимпиадасига Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидан иборат командамиз чиқишига ишоняпман. Зўр авлод йиғилган.

Ҳар бир чизиқда рақобат мавжуд ва танловдаги футболчилар катта футбол ҳавосидан нафас олишга улгурган ва елкасида тажрибаси ҳам бор. Биргина ўйлантираётган жиҳат мураббий. Яъни Любинко Друловични биз ҳали чинакам расмий ўйинларда кўрганимиз йўқ ва етарли хулоса пайдо бўлмаган. Лекин нисбатан охирги ўйинларда ОТЖнинг ўйини ўсгандек туюлди. Мураббий ишлаётгани кўринди. Муҳими, бу Осиё чемпионатида кўриниши лозим. Гуруҳ осон эмас, лекин аввал ҳам айтганимдек, мақсад Олимпиадами, демак мазкур "квартет"дан бемалол ўтиш лозим.

Мураббий қўл остидаги футболчилар танлови, уларнинг маҳорати ёки бошқа нюанслардан эътироз қилолмайди. Керакли йиғин ва шароитлар ҳам муҳайё этилди. Муҳими, штаб Таиланддаги мусобақада якдил бир жамоани тўплай олиб, асосий таркиб бўйича тўғри қарорга кела олса бўлгани. Таркибнинг ўзаги "Насаф", суяги "Бунёдкор"дан иборат. Керакли "нуқта", яъни балансни топиш қолган. Жаноб Друлович бу вазифани уддалашига тилакдошмиз.

Негадир шу сафар Олимпиадага чиқишимизга ишонч бордек. Бунга сабаб яхши ва пайтида йиғилган авлод мени ишонтирмоқда", - деб ёзади сайтимиз ижодкори ва АГМК матбуот котиби ўзининг телеграм каналида Шаҳбоз Беғамов.

Рейтинг: +13   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика