UZ

Сўнгги янгиликлар

17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 17:14Суперлига. "Андижон" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  2 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   1 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  5 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  1 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  12 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  20 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  7 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  7

Муҳаммадюсуф Собиров: "Франция билан ўйин сўнгги дақиқаларида имкониятни қўлдан бой берганимиз аламли бўлди" Янгиликлар

Муҳаммадюсуф Собиров: "Франция билан ўйин сўнгги дақиқаларида имкониятни қўлдан бой берганимиз аламли бўлди"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси кеча Жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлаб, юртимизга қайтиб келди.

Сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаров мазкур жараёнда дарвозабон Муҳаммадюсуф Собировнинг фикрларини тинглади. 

"Бизни кутиб олган барча ходимларга катта раҳмат. Жаҳон чемпионатидаги ўйинлар осондек ўтган бўлиши мумкин, лекин ютган ўйинларимизда ҳам катта куч сарфладик. Бундан ҳам яхши натижа кўрсатишни мақсад қилган эдик, омадимиз келмади. Кейинги Жаҳон чемпионатларда бу натижани яхшилашга ҳаракат қиламиз. 

Франция билан ўйиндан сўнг имкониятни қўлдан бой берганимиз аламли бўлди. Бундай пайтда табиийки кўзга ёш келади. Жаҳон чемпионатидаги ҳар бир учрашувда ватанимиз шаъни ва ғурури учун майдонга чиқдик. Ортимизда турган одамлар кўз олдимизга келди, чунки сўнгги дақиқалардагина гол ўтказиб мағлуб бўлдик", – дейди Муҳаммадюсуф Собиров.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика