Муҳаммад Салоҳнинг янги устози ким бўлиши маълум
07 фев 2024 18:00
Янгиликлар
Муҳаммад Салоҳнинг янги устози ким бўлиши маълум
Миср Футбол Ассоциацияси бу ҳақида расман маълум қилди. Хусам Хасан Хусейн Миср терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди.
Хусам Хусейн футболчи сифатида Миср термаси сафида 176 ўйинда майдонга тушган ва 68 та гол уришга эришган. Миллий терма жамоа сафидаги охирги ўйинини 2006 йил 7 февраль куни Сенегалга қарши ўтказган (2:1).
Африка футболи тарихидаги энг совриндор спортчилардан бири бўлган Хусам Хасан Африка қитъасининг ХХ асрдаги энг яхши футболчилари ТОП-10га киритилган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда давом этаётган Африка Миллатлар Кубогида Миср омадсизликка учради ва 1/8 финалдаёқ Конго Демократик Республикасига пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб мусобақани тарк этганди. Натижада, ўзи яқинда Мисрда иш бошлаган Руи Виторияга чиқиш эшиклари кўрсатилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар