Муҳаммад Салаҳ орзуси ҳақида гапирди
24 фев 2018 14:12
Янгиликлар
Муҳаммад Салаҳ орзуси ҳақида гапирди
"Ливерпуль" вингери Муҳаммад Салаҳ ўзининг орзуси ҳақида гапирди.
"Бу ерга совринлар ютиш учун келганман. Ниманидир қўлга киритиш учун биз юз фоиз кучни сарфлаяпмиз деб бемалол айта оламан. "Ливерпуль"нинг чемпион бўлганига анча вақт бўлди. Орзуим - "Ливерпуль" билан АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш.
Натижам? Бундай жамоадошлар билан ўйнаш жуда яхши. Ўзимни 5 йил олдинги футболчилар билан солиштирадиган бўлсам, менинг одатим ва жисмоний жиҳатларим ўзгарган. Ҳар куни энг яхшиси бўлиш учун интиляпман. Олдинга ҳаракатланиш учун босимни ҳис қилишни ёқтираман.
Бутун ҳаётимни футболга бағишладим. Фақатгина шу ҳақда ўйлайман", - деди Салаҳ.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Фикрлар