UZ

Муҳаммад Салаҳ 8 та ўйиндан иборат голсиз сериясига барҳам берди Янгиликлар

Муҳаммад Салаҳ 8 та ўйиндан иборат голсиз сериясига барҳам берди

Салаҳ кеча “Ливерпуль” сафида АПЛда ўзининг 50-голини урди.

“Саутгемптон”га қарши баҳснинг 80-дақиқасида Салаҳ гол урди. Натижада унинг АПЛда 8 та ўйиндан бери давом этиб келаётган “қуруқ” серияси якунланди. Футболчининг “Ливерпуль” сафида АПЛда урган голлари эса 50 тага етди. Бунинг учун Салаҳга атиги 69 та ўйин кифоя қилди. 50 талик довондан тезроқ ўтиш бўйича мисрлик футболчидан олдинда фақат Руд ван Нистелрой (68) ва Алан Ширер (66) бор, холос.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика