Муҳаммад Салаҳ 32 та гол уриб АПЛда рекорд ўрнатди ва мавсум тўпурари бўлди
13 май 2018 22:50
Янгиликлар
Муҳаммад Салаҳ 32 та гол уриб АПЛда рекорд ўрнатди ва мавсум тўпурари бўлди
АПЛнинг сўнгги 38-тури доирасида “Ливерпуль” ўз майдонида “Брайтон”ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 26-дақиқасида Муҳаммад Салaҳ меҳмонлари дарвозасини ишғол этишга эришди. Бу гол унинг “Ливерпуль” сафида АПЛда урган 32-голи бўлди. Шу тариқа мисрлик футболчи АПЛда бир мавсумда 32 та гол урган илк футболчига айланди.
Аввалроқ Муҳаммад 31 та гол урган ҳолда рекордни Луис Суарес, Криштиану Роналду ва Алан Ширер билан бўлишиб турган эди.
Шу тариқа Салaҳ АПЛда 2017/18 мавсум тўпурари бўлди. Иккинчи ўрин 30 та гол билан Ҳарри Кейнга насиб этди. Учинчи ўринга эса 21 та гол Серхио Агуэро жойлашди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"
Фикрлар