UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55"Футбол олами". Суперлигада иккинчи давра старт олди  1 11:03Футзал. ЖЧ-2000. Ўзбекистоннинг дастлабки уриниши, 29 та гол ўтказган мезбон ҳамда бир ўйинда икки дарвозабонидан айрилиб, учинчи посбон билан Бразилиянинг гегемонлигига чек қўйган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз  0 10:34«Тоттенхэм» 75 миллионга ҳужумчи сотиб олади  1 10:02«Ньюкасл» Англия терма жамоаси аъзосини 70 миллион еврога сотиб олади  8 09:31Давид де Хеа фаолиятини Европанинг ТОП-5 чемпионатида давом эттиради  3 09:03Карло Анчелотти Беллингемнинг ҳаракатидан норози? Нега?  6 08:35Хулиан Альварес фаолиятини «Атлетико»да давом эттиради  9 08:08Федерико Кьеза фаолиятини Италиянинг бошқа бир топ клубида давом эттириши мумкин  2 07:40Бугун Ўзбекистон кубогининг чорак финалига старт берилади  4 07:17Бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи Париж Олимпиадасида қатнашади   4 02:55Париж-2024. Франция Мисрни енгиб, финал йўлланмасини қўлга киритди  6 01:28"Атлетико" "Манчестер Сити" футболчиси учун 75 млн. евро таклиф қилди  1 01:11Саидазамат Мирсаидов: “Навбаҳор”га соврин ютиш учун келганман”  23 23:51Нико Уильямснинг "Барселона"га ўтишига унинг акаси қаршилик қилмоқда  5 23:10Париж-2024. Испания олимпия ўйинлари финалига чиқди  26

Муҳаммад Назем: “Эрон терма жамоаси ҳеч қачон бошқа терма жамоани ўзидан олдинга ўтказмаган” Янгиликлар

Муҳаммад Назем: “Эрон терма жамоаси ҳеч қачон бошқа терма жамоани ўзидан олдинга ўтказмаган”

Бугун “B” гуруҳидан ўрин олган Эрон ҳамда Ироқ терма жамоалари 3–тур учрашувини ўтказади. Биз Эрон терма жамоаси бош мураббийи Муҳаммад Назем билан учрашиб ўйиндан олдин фикрларини билиб олдик.

-  Хитой терма жамоасига қарши кечган ўйин ҳақида гапирсангиз.
-  Биз Хитой терма жамоаси билан олдин ҳам тўқнаш келганмиз. Шунинг учун ушбу терма жамоани яхши билар эдик. Хитойга қарши ўйинга 100 фоиз тайёр эдик ва якунда йирик ҳисобда ғалаба қозондик.

-  Бугун Ироқ терма жамоасига қарши қандай ўйин намойиш этасизлар?
-  Ироқ жуда яхши терма жамоа. Ироқликлар гуруҳдаги икки терма жамоага қарши яхши ўйин кўрсатишди деб ўйлайман. Бугунги ўйинда ўзимизнингдойимгидек ўйинимизни намойиш этамиз. Эрон терма жамоаси ҳеч қачон бошқа терма жамоани ўзидан олдинга ўтказмаган. Бугунги ўйинда албатта ғалаба қозонамиз.

-  Гуруҳда иккинчи ўринни олсанглар Ўзбекистон терма жамоасига қарши тўқнаш келасизлар. Биламизки сиз 2010 йилги Осиё чемпионатида финалда Ўзбекистон терма жамоасига қарши футзалчи сифатида майдонга тушгансиз. Ўзбекистон терма жамоасининг ҳозирги кучи аввалгисидан қанчалик фарқ қилади?

-  Тўғрисини айтаман жуда катта фарқ қилади. Айни дамдаги Ўзбекистон терма жамоаси аввалгига қараганда жуда кучлти.

-  Осиё чемпионати ҳақида қандай фикрдасиз?
-  Ўйинлар жуда яхши ўтмоқда. Барча терма жамоалар ривожланган, бу уларнинг ўйинидан ҳам кўриниб турипти. Иордания терма жамоаси иккита ўйинда мағлубиятга учраган бўлса ҳам жуда кучли жамоа. Хитой терма жамоаси ҳам ўзига яраша кучга эга. Европага қараганда Осиёда футзал яхшигина ўсишга эришди. Ўзбекистон давлати ушбу йирик мусобақани аъло даражада ўтказяпти. Давлатингиз Эрон билан ўзаро дўстлик ришталарини боғлаган.

-  Бугунги ўйиндан сўнг плей–офф босқичида Ўзбекистон терма жамоасига тушиб қолишингиз мумкин. Бугунги ўйинда таваккалга қўл урмайсизларми?
-  Кейинги босқичда ким билан ўйнашимизни бизга фарқи йўқ. Ўзбекистон терма жамоаси барча жамоаларни ютсин биз ҳам барча жамоаларни мағлуб этайлик, Ўзбекистон терма жамоаси билан финалда тўқнаш келайлик.

-  Мухлисларимиз сизда қандай тассуротлар қолдирди?
-  Ўзбекистон мухлслари Эрон терма жамоасини ҳам яхши кўришади.



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика