Муҳаммад Исаев ва Абдураҳмон Абдулҳақов "Металлург"га қайтди, бир нечта футболчилар билан шартномалар бекор қилинди
27 июл 2021 19:40
Янгиликлар
Муҳаммад Исаев ва Абдураҳмон Абдулҳақов "Металлург"га қайтди, бир нечта футболчилар билан шартномалар бекор қилинди
"Металлург" қуйидаги футболчилар билан 2022 йилги мавсум якунига қадар шартнома имзолади:
Бобур Давлатов — "Нефтехимик", Россия
Фаррухжон Ибрагимов — "Локомотив"
Абдувосид Восиджонов — "Рубин"
Анвар Ҳусанов — эркин агент.
Иброҳим Ибрагимов эркин агент сифатида "Металлург" билан 2024 йил охирига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. "Пахтакор" футболчиси Руслан Розиев мавсум якунига қадар "Металлург"га ижарага берилди.

"Металлург" мавсум бошида "Нефтчи" ижарага берилган Худойшукур Сатторовни, "Андижон"га ижарага берган Муҳаммад Исаевни, "Турон"да ижарада ўйнаган Абдураҳмон Абдулҳақовни яна Бекободга қайтарди.
Шунингдек, "Металлург" Акбар Қўчқоров ҳамда Жасуржон Раҳимовни вақтинчалик ЎзПФЛ рўйхатидан чиқарди. Олимжон Акбаралиев, Рустамжон Позилов, Муҳсин Бозоров, Дониёр Нарзуллаев каби футболчилар билан тузилган шартномалар эса бекор қилинди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар