Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди
27 янв 18:03
Янгиликлар
Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди
Вақти-вақти билан интернетда "Челси" вингери Михайло Мудрикнинг допинг можароси сабабли четлатилиши ҳақида турли маълумотлар пайдо бўлиб туради.
Бироқ амалда вазият анча мураккаброқ.
Журналист Игорь Циганикнинг хабар беришича, Мудрикнинг ўзига антидопинг қоидаларини бузгани учун расман айбловлар 2025 йил 18 июнь куни қўйилган. Шунга қарамай, дисквалификация муддати 2024 йил декабридан, яъни вингер жамоадан четлатилган пайтдан бошлаб ҳисобланмоқда.
Қоидабузарлик учун икки йилдан тўрт йилгача дисквалификация белгиланган. Шу сабабли украиналик футболчи учун энг минимал муддат 2026 йилнинг декабри ҳисобланади. Бироқ Мудрикка, аввалроқ Пол Погбага бўлгани каби дисквалификация тугашига 3 ой (ёки ҳатто 6 ой) қолганда жамоа билан машғулот ўтказишга рухсат берилиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар