Муддатдан аввал якунланган Франция чемпионатининг янги мавсуми қачон бошланиши эълон қилинди

Narzulla Saydullayev
23 май 2020, 17:31
Франция чемпионатида янги мавсум 22 август куни старт олади, деб хабар бермоқда RMC нашри.

Манбанинг хабарига кўра, Франция Профессионал футбол лигаси раҳбарияти мусобақа ўйинларини намойиш этадиган компаниялар билан лига учрашувларини ўтказиш бўйича барча нюансларини келишиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионатида бу мавсум коронавирус пандемияси туфайли муддатдан аввал тугатилган ва ПСЖ чемпион деб эълон қилинган эди.
 




Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia