UZ

Сўнгги янгиликлар

16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  1 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  0 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  11 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  14 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  4 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  4 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  3 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  18

МТЖ лагеридан дарак: Кримец жароҳат олди, Сайфиев эса машғулотларга қайтди Янгиликлар

МТЖ лагеридан дарак: Кримец жароҳат олди, Сайфиев эса машғулотларга қайтди

Айни пайтда Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғин олиб бораётганидан хабарингиз бор.

Машғулотлар "Жар" стадионининг захира майдонида ўтказилмоқда.

Бугунги машғулотда марказий ҳимоячимиз Егор Кримец иштирок этмади. Афсуски, "Пахтакор" аъзоси кечаги машғулот пайти тўп учун курашдаги тўқнашувдан сўнг тиззасининг пастки қисмидан енгил жароҳат олган. Терма жамоа шифокори Аброр Пирриевнинг сўзларига кўра, бу жиддий жароҳат эмас. Кримец бугун тренажер залида индивидуал тарзда шуғулланди. Эртага эса жамоа билан бирга чигалёзди машқларни бажаради ва ўзини яхши ҳис қилса, оғриқ сезмаса умумий гуруҳ билан шуғулланиши мумкин бўлади.


Егор Кримец терма жамоа машғулотини ярмидан кейин стадионга келди ва машғулотларни томошабин сифатида кузатди. Ҳимоячимизга саломатлик тилаб қоламиз. Умид қиламиз, у эртадан яна машғулотларга қайтади.


Бундан ташқари, икки кун давомида якка ўзи шуғулланган Фарруҳ Сайфиев бугундан умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. Шифокор А.Пирриевнинг сўзларига кўра, Сайфиевнинг орқа мушакларига бироз дам бериш зарур бўлгани сабаб у икки кун индивидуал тарзда енгил машғулот олиб борган. Энди эса ҳаммаси жойида ва чап қанот ҳимоячиси сафга қайтди.



Йиғинга чақирилган яна 3 нафар легионер Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров ва Темурхўжа Абдухолиқов яқин кунларда терма жамоа ихтиёрига етиб келишади.


P.S. Бугун Тошкент вақти билан 21:45да старт оладиган баҳсда Отабек Шукуров ва унинг жамоаси "Шаржа" сафарда "Ал Жазира"га қарши баҳс олиб боради.

Аль-Джазира

Лига Арабского залива . 7-тур

07/11/2019, 21:45

2
:
0
Тугади

Аль-Шаржа

Отабек Шукуров - 20', Мохамед Саид - 88'

45'
90'
39'  Мсалам Файез
46'  Мсалам Файез (Renner)
52'  Khalifa Al Hammadi
84'  Мурад Батна (Zayed Alameri)
84'  Халфан Мубарак (Bruno)
20'  Отабек Шукуров
23'  Шахин Абдулрахман
42'  Райан Мендес да Граса
67'  Omar Juma (Мохамед Саид)
88'  Мохамед Саид
90'  Райан Мендес да Граса (Mohammad Abdulbasit)

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика