Мозес: “Турне мен учун ажойиб тажриба”
25 июл 2013 16:06
Янгиликлар
Мозес: “Турне мен учун ажойиб тажриба”
Виктор Мозес яна ўйнай олиши мумкинлигидан завқланаётган экан.
У жароҳати сабаб Конфедерациялар Кубогини ўтказиб юборишга мажбур бўлган эди.
Мозес бу йил ўтказилган Африка Кубогида Нигерия чемпион бўлишида муҳим рол ўйнаган. Лекин жароҳати сабаб у Конфедерациялар Кубокида Нигерия терма жамоасига ёрдам бера олмади. Лекин “Челси” жамоасидаги хамкасблари нигериялик Оби Микел, бразилиялик Давид Луис ва Оскар, испаниялик Торрес, Мата ва Аспилекуеталар ушбу турнирда қатнашишди.
“Мен бу йил Конфедерациялар Кубогини ўтказиб юбордим, - дейди 22 ёшли футболчи. Мен албатта Нигерия терма жамоасига ёрдам беролмаганимдан хафаман. Бу ажойиб турнир, ахир дунёнинг кучли жамоаларига қатнашади ва бундан рохатланасан. Лекин шунақа пайтларда жароҳат олиб қолишинг мумкин”.
Унинг хамкасблари ярми таътилдалигида ва қолганлари Конфедерациялар Кубогида қатнашаётганда Мозес Кобхемда даволанаётганди ва мана уч ҳафтадан бери мавсум олди тайёргарликларда фаол қатнашмоқда.
“Мен бу ерда янги мавсумгача тикланиб олишим учун кўп ишлаётганимда мамнунман, - дейди жамоаси билан Жакарта меҳмонхонасида бўлиб турган Мозес. “Охирги бекат осиё турнесидир”.
“Бу мен учун “Челси”даги биринчи турне ва бу менга ажойиб тажриба бўлади. Мен биринчи марта жамоа келганимда мавсум аллақачон бошланганди. Бу эса яхши эмасди сабаби жамоага мослашувим қийин бўларди”.
“Бу саёҳат шунчаки ажойиб. Бизда бир қанча янги ўйинчилар бор, кимлардир ижарадан қайтишди, лекин ўйлашимча хамма хурсанд ва мақсадга етиш учун харакат қилишмоқда”, - дейди “Уиган”нинг собиқ ўйинчиси.
“Бу ернинг иссиғи ҳам жуда ёқимли, хаттоки менга ёқяпти, шундай экан мен бу ерда эканлигимдан хурсандман. Ўйлашимча бундай тажрибалар билан фақат рохатланиш мумкин”.
chelsea-fc.ru сайтидан Жавлонбек Юсупов таржимаси

Фикрлар