Мойзе Кин ёшлигида "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин эди

Alisher
2 авг 2019, 13:22
"Ювентус" ҳужумчиси Мойзе Киннинг отаси ўғли ҳақида фикр билдирди.

"Ювентус" форварди Мойзе Киннинг отаси Биору Жан Кин ўғли МЮга ўтиши мумкин бўлганлиги, аммо у ўғлига Англияга кетишни таъқиқлаганини айтди.

- Мойзенинг онаси уни МЮга жўнатишни хоҳлади. Аммо, мен буни тўхтатдим. Мен уни "Ювентус" тизимида қолишини ва ўқишини давом эттиришини маъқул кўрдим. 14-15 ёшли йигит бошқа давлатга кетиши керак эмас деб ҳисобладим. Ҳозирда мен унинг мустақиллигига аминман. У АПЛдаги ёрқин фигурага айланиши мумкин. Оиламиз, Италия ва Кот-д'Ивуардаги барча инсонлар ундан фахрланишади, - дейди Кин.

Кин якунланган мавсум "Юве" сафида 17та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 1та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Omnisport