UZ

Сўнгги янгиликлар

08:40Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Наполи»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:13Расман. Маркус Рэшфорд МЮдан кетди  2 07:50«Андижон» сардори Ильдар Маматказин легионерга айланди  2 07:30Туркия. Иккита тўп фарқи билан ютқазаётган "Фенербахче" камбек амалга оширди  2 07:00АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити"ни тор-мор этди  72 06:50А Серия. "Рома" – "Наполи" 1:1, Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади  37 02:58ЛаЛига. Антони "Бетис"даги дебютидаёқ энг яхши футболчи бўлди  1 02:40А Серия. "Рома" 90+2-дақиқадаги гол эвазига "Наполи" билан муроса кўчасини танлади, Шомуродов 80 дақиқа ўйнади  33 00:33Пеп Гвардиола йирик мағлубиятдан сўнг: "Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик"  20 00:05А Серия. "Интер" "Милан"га қарши ўйиннинг охирги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  12 23:22АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Сити"га 5та гол урди, Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушмади  231 22:49МЮ бош мураббийи Мартинеснинг жароҳати жиддий эканини тасдиқлади  1 22:22Гавининг ҳолати бўйича маълумот берилди  2 21:50"Орзулар театри"? МЮ "Олд Траффорд"даги охирги олтита ўйиннинг бештасида мағлуб бўлди  17 20:58АПЛ. "Ман Юнайтед" бу сафар ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди. Лисандро Мартинес жароҳат олди  14

Мўйдин Мамазулумов: “Нима учун захирада қолиб кетаётганимга ҳайронман” Янгиликлар

Мўйдин Мамазулумов: “Нима учун захирада қолиб кетаётганимга ҳайронман”

“Навбаҳор” жамоасининг тажрибали ҳужумчиси Мўйдин Мамазулумов охирги пайтларда асосан захирада қолиб кетмоқда.
Бош мураббийлик вазифаси Александр Волков қўлига ўтганидан кейин футболчи ўз вақтида захира ўриндиғида кутишга мажбур бўлмоқда. Мухлислар ҳам ушбу ўйинчини нима учун майдонга туширилмаётганига ҳайрон қолишаётгани бежиз эмас. Мураббий эса Мамазулумовни ўйин услубига мос тушмаётганини айтган ва унинг бу гапи ҳужумчини ҳам бефарқ қолдирмади.

-   Нимагадир охирги пайтларда “Навбаҳор”нинг захира ўриндиғида қолиб кетяпсиз. Ваҳоланки, “Олмалиқ”, “Машъал”, “Андижон”, “Шўртан”, “Локомотив” каби клубларда ўйнаб уларнинг ўйин услубига мос тушгансиз. Лекин “Навбаҳор” бош мураббийлиги Александр Волковга ўтгач, захирада ўтирибсиз. Бу борада сизнинг муносабатингиз қандай?
-   Мен ҳам нима учун бундай бўлаётганига ҳайронман. “Насаф”га қарши учрашувдан кейин Волковнинг интерьвюсини ўқидим. Мен жамоа ўйинни бузиб қўядиган футболчи эканман. “Қизилқум” билан учрашувдан кейин ҳам мураббий яна худди шундай гапни айтди. Захирадан майдонга тушсам ўйин схемасини бузиб қўйишим мумкин экан. “Олмалиқ”нинг ўйин услубига мос тушганман. “Машъал”нинг ҳам тактикаларига тўғри келганман. Бахтиёр Ашурматов Наманганда ишлаган пайтда ҳам унинг режаларидан ўрин олганман. Миллий терма жамоанинг собиқ бош мураббийи, юртимиздаги энг яхши мутахассислардан бири - Вадим Абрамов  мени “Локомотив”га олиб кетди ва табиийки, уларнинг ҳам услубига тўғри келдим. Мен нима демоқчиман? Шунча жамоа ва мураббийларнинг тактикаларига тўғри келдим-у, аммо Волковнинг қарашларига мос тушмаяпман экан. Балки бу ерда бошқа гап бордир. Кўпчилик мени нима учун майдонга туширмаётганидан ҳайрон бўлишяпти. Мухлислар ҳам бу борада мендан нима учун деб сўрашяпти. Ўтган йили ҳам “Навбаҳор” таркибида ўйинларда иштирок этгандим. Бу йил эса...

-   Демак, сиз ҳам нима учун бундай бўлаётганига ҳайронсиз...
-   Қанақа вазият бўлганини тушуниб турибман. Лекин буни атайин тушунмасликка олишга ҳаракат қиляпман. Рашид Ғофуров бош мураббий бўлиб ишлаганида кетма-кет тўртта учрашувда асосий таркибда майдонга тушгандим ва уларда иккита гол урганман. Кутилмаганда мураббий ўзгариб кетди. Ҳамма мураббийни ёқтирган ўйинчилари бўлади. Балки сабаб шу бўлса керак.

-   Волковнинг ўйин услубига тўғри келмаяпман деб ўйлаяпсизми?
-   Ҳа, бу мураббийнинг тактикаларига мос тушмаяпман шекилли. Энди футбол ўйнашни бошлаган ёшлар эса ушбу мураббийнинг услубига тўғри келяпти ва мен бундан хурсандман.

-   Захирадан ўйинни кузатиб ўтирган чоғингизда нималарни ўйлаяпсиз?
-   Мен захирада ўтирадиган ёшда эмасман. “Навбаҳор”дан таклиф тушганида бу жамоага ёрдам бериш мақсадида “Локомотив”дан кетгандим. Лекин бу ерда кутилмаганда мураббийлар алмашди ва мени захирада қолдиришяпти. Захирадан ўтирган пайтда нимани ҳис қилиш мумкин? Бундай пайтда кўпроқ асабийлашасиз. Ҳозирги пайтда “Навбаҳор” ўз ўрнида эмас. Ваҳоланки, вилоят ҳокими футболни жуда яхши кўради. Жамоага барча шарт-шароитларни яратиб беряпти. Клуб қароргоҳида ҳам барча нарсалар муҳайё қилинган. Жамоамиз тезроқ юқори ўринларга кўтарилишини истаймиз. Захирада ўтирсак ҳам “Навбаҳор”га ҳиссамиз тегишини хоҳлаймиз. Аммо ҳадеб захирада ўтираверсангиз охирига борганда умидлар сўниб қолади-да. Бундай пайтда барибир ўйинни соғинасиз.

-   Мана шундай вазиятда ўзингиздаги иштиёқ ва хоҳиш сўниб қолмаяптими?
-   Машғулотларда ишлашда давом этавераман. Бундай нарсаларга аҳамият бермайман. Ҳамма вақт ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан.

-   Умуман олганда, Александр Волковни қандай мураббий деб ҳисоблайсиз?
-   Александр Геннадьевич яхши мураббий. Унинг машғулотлари ҳам қизиқарли ўтади. Барибир ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша футболга қарашлари бор. Менинг фикримча, у мураббий сифатида ҳам яхши инсон.

-   Волков Ғофуровнинг ўрнини эгаллаган. Сизнингча, мураббийларнинг бундай ўзгариши жамоага қанчалик таъсир қиляпти деб ўйлайсиз?

-   Унчалик таъсир қилмади. Жамоа яхши ўйин кўрсатяпти. Рашид Ғофуров клубдаги барча ўйинчиларга ўзини кўрсатиши учун имконият берарди. Александр Волковнинг тактикаси эса бошқачароқ. Рашид ака машғулотларда кимнинг қандай ишлашига қараб уни майдонга туширарди.

-   Волковнинг битта ҳужумчи тактикасини қўллаётгани “Навбаҳор”га манфаат келтирадими?
-   Мен унинг бу тактикасини меҳмондаги учрашувларда қўллаган бўлардим. Чунки сафарда минимал ҳужумчи билан ўйнаса арзийди. Негаки, қарши ҳужум тактикаси қўлланилади. Лекин ўз уйидаги учрашувларда иккита ҳужумчи билан ўйнаш керак деб ҳисоблайман. Суюкли мухлислари олдида ҳужумкор ўйин намойиш қилиш ва кўпроқ имкониятларни яратган ҳолда улардан самарали фойдаланиш керак деб ҳисоблайман. Иккита ҳужумчи билан ўйналганда вазиятлар кўп бўлади ва томошабоп ўйинга айланади.

-   Иккинчи давра учун бошқа режаларингиз борми?
-   Албатта. Менимча, ҳамма ўйинчинингт ўзига яраша режаси бўлади. Биз футболчиларнинг ишимиз доим ўйинга тайёр туришимиз керак. Қолгани эса мураббийларга ҳавола.


Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика