UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  2 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  49 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  17 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Мўйдин Мамазулумов: “Нефтчи”даги йўқотишлардан фожеа ясаш керак эмас” Янгиликлар

Мўйдин Мамазулумов: “Нефтчи”даги йўқотишлардан фожеа ясаш керак эмас”

Мамлакатимиздаги таниқли ҳужумчилардан бири Мўйдин Мамазулумов ўтган йили “Нефтчи” сафида харакат қилди.

Айни дамда ҳам 34 ёшли футболчи фарғоналикларнинг йиғинида иштирок этиб келмоқда. Хўш, Мамазулунов жорий мавсумни яна “Нефтчи”да ўтказадими? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида Мўйдин билан қисқача суҳбатлашдик.

- Айни дамда Фарғонада “Нефтчи”нинг ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмоқдаман. Кунига бир маҳалдан шуғулланяпмиз. Бу йил ҳам суперлигада иштирок этишга умид сўнмади. Шунинг учун яна “Нефтчи”да қолиб, бўлажак мавсумга ҳозирлик кўрмоқдамиз – дея гап бошлади Мўйдин Мамазулумов.

- Ўйлайманки Суперлигада иштирок этадиган бўлсак, янгитдан таркибни шакллантириб олиш ортиқча муаммо келтириб чиқармайди. Тўғриси, “Нефтчи”ни тарк этган ўйинчилар жамоа учун у қадар катта йўқотиш бўлмоқда деган фикрдан йироқман. Бундан ортиқча фожеа ясаш керак эмас. Футболда ўзи шунақа – кимдир кетади, кимдир келади.Алмаштириб бўлмас ўйинчининг ўзи йўқ.

- Ўзингиз яхши билсангиз керак, ҳозир клубда ҳеч нарса аниқ эмас. Менимча яқин орада жамоанинг янги раиси ва бош мураббийи тасдиқланади. Шундан сўнг аниқ режа асосида иш олиб борилади.

- Ўтган мавсум “Нефтчи” учун жуда ҳам оғир кечди. Жамоанинг қайд этган натижаси кўпчилик ишқибозлар қатори мени ҳам очиғи жуда ранжитди. Йил бошида жамоага улкан мақсадлар билан келгандим. Ўзим фарғоналик бўлганим учун ҳам “Нефтчи”га қўлимдан келганича ёрдам беришни истагандим. Жамоа билан юқори ўринларни эгаллашни ўйлаганман. Бу йўлда қўлимдан келганича ўйнаб, жамоага ёрдам беришга харакат қилдим.

- Жамоанинг салбий натижа қайд этганига турли сабабларни келтириш мумкин. Хабарингиз бор, жамоада аввалига раҳбарият ва кейинчалик бош мураббий ўзгарди. Давралар оралиғида таркиб ҳам деярли бошқатдан ташкил этилди. Ҳар қандай жамоада мураббийнинг алмашинуви истайсизми йўқми, барибир таъсир қилади. Кўп ўйинларда биздан омад ҳам юз ўгирди. Баъзида ёшларга маҳорат етишмади.

- Бу йил ҳам жамоада қоламанми? Бу нарса кўпроқ клубнинг янги раҳбари ва бош мураббийи ким бўлишига боғлиқ. Қолаверса жорий мавсум суперлига ёки про-лигада ўйнаймизми? Шуниси ҳам аниқ бўлмади.  Агарда раҳбарият ва бош мураббий ишонч билдириб, ёрдам беришимни сўраса шу ерда қолиб ўйнашда давом этаман.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика