Моутиньо "Порту"га қайтишга яқин

13 апр 2016, 22:10
Франциянинг "Монако" жамоаси футболчиси Жоау Моутиньо фаолиятини эски жойида давом эттириши мумкин.


"Порту" президенти Жорже Пинту да Кошта Моутиньони ортга қайтаришни истамоқда. Футболчи 3 йил илгари айнан "Порту"дан "Монако"га ўтганди.

Францияликлар футболчини катта маош олаётгани сабабли қўйиб юборишлари мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Моутиньо "Монако"да йилига 3,5 миллион евро олади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: A Bola

Сўнгги янгиликлар

Барча ›