Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"
24 сен 12:51
Янгиликлар
Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"
Жозе Моуринью "Риу Аве" билан ўйиндаги (1:1) ВАР қароридан норози.
Португалия чемпионати учрашуви давомида бош ҳакам Сержиу Гелью "Бенфика" ҳимоячиси Николас Отамендининг фолидан сўнг ВАР орқали лиссабонликларнинг голини бекор қилди.
"Натижа мутлақо адолатсиз, чунки фақат битта жамоа ғалаба қозонишни хоҳлади, бошқаси эса дуранг ўйнашни мақсад қилди, лекин футбол шундай.
Менга монитордаги одам [ВАР ёрдамчиси Педру Феррейра] бош қаҳрамон бўлиб қолиши ёқмайди. Агар гол футболкани тортиш сабабли бекор қилинса... Унда [бош ҳакамнинг] иродаси йўқ", – деди "Бенфика" мураббийи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар