

"ПСЖнинг Чемпионлар лигасини тарк этгани ҳақида тушунтирмоқчи эмасман. Нега бундай бўлганини биламан, аммо ўз фикримни айтмоқчи эмасман.
"Манчестер Юнайтед"? Улар ҳақида гапиришни истамайман. Менимча, бунга эҳтиёжим йўқ, чунки вақт ҳаммасини тушунтиради ва жой-жойига қўяди. Уларнинг Париждаги ғалабаси ҳақида тўхталадиган бўлсак, бу камдан-кам бўладиган воқеалардан бири" - дейди Моуринью.
Моуринью "Манчестер Юнайтед"ни ўтган йилнинг декабрь ойида тарк этган эди. Унинг ўрнини Уле-Гуннар Сульшер эгаллади.



