UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  0 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  4 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  1 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  7 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  3 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  12 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  3 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5

Моуринью "Милан" билан ўйиндаги ҳакамлик ҳақида: "Рома" мухлисларига ҳурматсизлик ғазаблантирди" Янгиликлар

Моуринью "Милан" билан ўйиндаги ҳакамлик ҳақида: "Рома" мухлисларига ҳурматсизлик ғазаблантирди"

Кеча тунда Италия А Серияси 11-тури доирасида "Рома" жамоаси ўз майдонида "Милан"га имкониятни бой бериб қўйди - 1:2.

Учрашувдан сўнг римликлар устози Жозе Моуринью ҳакамларнинг ишидан норози эканлигини яшириб ўтирмади. Рим клуби футболчилари Златан Ибрагимович уларнинг жарима майдончаларида йиқилганидан сўнг пенальти белгиланганидан кескин норози бўлишди.

Португалиялик ҳакамларни тўғридан-тўғри танқид қилмади, лекин уларни Рим клуби ишқибозларига ҳурматсизликда айблади.

"Рома" мухлисларига ҳурматсизлик мени ғазаблантирди. "Милан"ни табриклайман, бундан ортиқ гапиришни хоҳламайман. "Рома" мухлислари ва клубимизни яхши кўрадиган ҳаммага нисбатан ҳурматсизликдан ғазабдаман. Ўйинчиларимни кийиниш хонасида ушлаб турдим, уларга ҳакамларни ёнига боришга имкон бермадим. Биз ҳиссиётларимиз назоратини сақлаб қола олдик", - дея Моуриньюнинг сўзларини келтирди "Football Italia".


Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов кечаги беллашувнинг 80-дақиқасида ҳимоячи Рик Карсдорпнинг ўрнига захирадан майдонга туширилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика