UZ

Сўнгги янгиликлар

Моуринью "Интер"га қарши ўйинни автобусда томоша қилди Янгиликлар

Моуринью "Интер"га қарши ўйинни автобусда томоша қилди

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью А Серия доирасидаги "Интер"га қарши ўйинни клуб автобусида томоша қилди.

Римликлар устози "Аталанта"га қарши баҳсда майдондан четлатилганди, шу сабабли кечаги баҳсда жамоа билан бирга бўла олмасди.

Португалиялик мутахассис ўйин давомида қизиқарли видеоларни баҳам кўрди, учрашув якунлангач, ғалабани автобус ходимлари билан биргаликда нишонлади.

Эслатиб ўтамиз, Милан шаҳридаги учрашувда "бўрилар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика