Моуринью Эриксенга Италиядан ўринбосар топди
24 ноя 2019 23:07
Янгиликлар
Моуринью Эриксенга Италиядан ўринбосар топди
"Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью "Рома" футболчиси Николо Заньолони харид қилмоқчи.
Хабарларга кўра, Моуринью 20 ёшли ярим ҳимоячини Кристиан Эриксенга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Жорий мавсумда Заньоло Италия чемпионати ва Эвропа Лигаси мусобақаларида 16та ўйин ўтказиб, 5та гол урди.
Эслатиб ўтамиз, Эриксен 2020 йил ёзида шартнома муддати тугагач, "Тоттенхэм"ни тарк этиш ниятида. Шу билан бирга, лондонликлар қишда даниялик ярим ҳимоячини сотиб олишни истаган клубларнинг таклифларини кўриб чиқишга тайёрлар. Аввалроқ, Эриксеннинг ўрнини эгаллаш учун "Аякс" футболчиси Хаким Зиеш ва "Рома" хавбеки Лоренцо Пеллегрини номзодларини кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар