UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  2 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  3 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  52 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  26 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  2 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  14 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  27 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  4 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0

Моуринью: "Агар "Рома" "Фрозиноне" устидан ғалаба қозонмаганида, Колизей портлаб кетган бўларди" Янгиликлар

Моуринью: "Агар "Рома" "Фрозиноне" устидан ғалаба қозонмаганида, Колизей портлаб кетган бўларди"

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью А Сериянинг 7-тури доирасидаги "Фрозиноне" устидан қозонилган ғалабага (2:0) муносабат билдирди.

"Футболчиларни руҳан тайёрлаш муҳим эди. Кўнгилсизлик, босим ва танқидлардан кейин бундай ўйинга бир юрак билан кириб бўлмайди. Ҳиссий мувозанатни сақлаш керак эди. Мен бу руҳиятни футболчиларимга ўтказдим. Ўйлайманки, ўша оғир дамларни бошдан кечирганим учун буни футболчиларга етказиб бера олдим. Агар биз ўйинда ғалаба қозонмаганимизда, Колизей портлаб кетган бўларди, шунинг учун мен таваккал қилиб, Дибалани туширишга мажбур бўлдим", – деди мутахассис.

Пауло Дибаланинг иккита голли узатмаси "Рома"га "Фрозиноне"ни мағлуб этишга ёрдам берди.

Жозе Моуринью шогирдлари А Серияда 8 очко билан 12-ўринга кўтарилиб олди. 

"Рома" кейинги турда 8 октябрь куни меҳмонда "Кальяри"га қарши баҳс олиб боради. Шу куни "Фрозиноне" "Верона"ни қабул қилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика