Моуриньо Заньолони "Тоттенхэм"да кўрмоқда. Клуб футболчи учун 50 млн евро таклиф қилишга тайёр

Alisher
22 июл 2020, 12:48
"Рома" ярим ҳимоячиси Николо Заньоло фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуринью 21 ёшли италиялик футболчини ўз жамоасида кўришни хоҳламоқда. "Шпорлар" футболчи учун 50 миллион евро тўлашга тайёрлар, аммо "Рома" 60-70 миллион евро талаб қилмоқда.

Заньолога шунингдек "Ювентус" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

21 ёшли футболчи жорий мавсум "Рома" сафида А Серия доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira