Моуриньо "Тоттенхэм"га ПСЖ юлдузини олиб келмоқчи

Mirjalol Normatov
16 янв 2021, 10:36
ПСЖ вингери Анхель Ди Мария "Тоттенхэм" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Todofichajes" хабарига кўра, аргентиналикнинг трансферини "шпорлар" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ўзи қизиқиш билдирмоқда. Унинг ПСЖ билан шартномаси ушбу мавсумдан кейин якунига етади. Ҳозирча 32 ёшли вингер келажаги борасида бир қарорга келмаган.

Ушбу мавсумда Ди Мария 20 ўйинда 3 гол ва 7 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Todofichajes