

"Орамизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Аммо журналистлар газеталарини сотиши учун ҳикоялар ўйлаб топиши керак. Руни - МЮ учун жуда муҳим футболчи. У ҳеч қаерга кетмайди. Биз уни яхши кўрамиз, у эса бизни. Руни сўнгги вақтларда учрашувларни захира ўриндиғида бошлаганидан норози эди. Сиз Руни ҳақида хоҳлаган нарсангизни ёзишингиз мумкин, лекин бу ҳақиқатга тўғри келмайди" - дейди Моуриньо.



