Моуриньо "Рома"да қолади
29 мар 2023 18:06
Янгиликлар
Моуриньо "Рома"да қолади
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо амалдаги шартномаси охирига қадар клубдан кетмоқчи эмас.
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо амалдаги шартномаси якунига қадар, 2024 йилгача, Рим клубини тарк этмоқчи эмас, деб хабар бермоқда Corriere dello Sport.
Хабарларга кўра, мутахассис хорижий жамоалардан бир нечта таклиф борлигига қарамай, терма жамоалар ўйинлари туфайли юзага келган танаффусдан аввал шундай қарорга келган. Португалиялик "бўрилар" раҳбарияти билан жуда яхши муносабатда ва Римда барчасидан мамнун.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда
Фикрлар