UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Дарвозабоннинг ПСЖ билан шартномаси 2026 йилда тугайди, футболчи КЎЖЧдан сўнг битимни узайтириш борасида қарор қабул қилади  1 23:58Шквирин "Андижон"да  2 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  3 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  5

Моуриньо "қурбон қилган" 10 нафар футболчи Янгиликлар

Моуриньо "қурбон қилган" 10 нафар футболчи

Келажаги порлоқ, истеъдодли сифатида эътироф этилган ушбу футболчилар Жозе Моуриньо қўл остида ўз имкониятларини намойиш эта олмаганлар.

10. Ҳамид Олтинтўп. 2011 йилнинг май ойида "Реал" сафига бориб қўшилган. Ўша йилнинг сентябрида жамоа сафида дебют қилган футболчи 2012 йилнинг январигача асосий таркибда майдонга тушмайди. У Жозе қўл остида мавсумнинг асосий қисмини заҳирада ўтказиб юборган.


9. Мохамед Салах. "Базел"дан "Челси" сафига бориб қўшилган мисрлик футболчи ҳам лондонликлар сафида асосий таркибдан ўрин ола билмади. Лекин, у айни пайтда жамоадан кетиб, "Фиорентина" сафида ажойиб ўйин кўрсатмоқда.


8. Хуан Куадрадо. Колумбиялик футболчи январ ойида 31 миллион евро эвазига "Челси" сафига бориб қўшилгач, барча Азар-Куадрадо жуфтлиги рақиблар учун бошоғриққа айланиши кутилганди. Лекин, Моуриньо Куадрадога етарли имкон бермаяпти.


7.Нури Шахин. Нури Шахин "Боруссия Д" сафидан "Реал"га бориб қўшилганди. Аммо, туркиялик футболчи жамоа савиясига тўғри келмасди. 


6. Лассана Диарра. 2009 йилда 20 миллион евро эвазига "Портсмут"дан "Реал"га кўчиб ўтган франциялик ярим ҳимоячи тез орада мадридлик мухлисларнинг ёқимтойига айлана олганди. Бироқ, 2010 йилда португалиялик мураббий жамоага келиши билан у заҳира футболчисига айланди қолди. Ўшанда жамоага Сами Хедира бориб қўшилганди.


5. Хуан Мата. Испаниялик ажойиб футболчи ҳам Моуриньонинг "қурбон"ларидан бири. У Матага эмас, Оскарга ишонч билдирган. Шу сабабли, моҳир футболчи заҳира ўриндиғида анча вақтини ўтказди.


4. Серхио Каналес. "Реал"дек жамоада асосий таркибдан ўрин олиш қийин. Айниқса ёш бўлсанг... "Расинг"нинг собиқ футболчиси ёш бўлажак юлдуз футболчилардан бири бўлиши таҳмин қилинганди. Лекин, португалиялик мураббий потенциали юқори бўлган ушбу футболчига имконият беришни истамаган.


3. Кака. "Реал" 2009 йилда Кака учун 68,5 миллион евро тўлаганди. Ўша пайт "Олтин тўп-2007" соҳиби энг қимматбахо футболчилардан бири ҳисобланарди. У дастлабки мавсумда ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олди. Бироқ... Жозе жамоага келиши билан Кака асосий таркибдаги ўрнини йўқотди. Бунга шунингдек, унинг жароҳати ҳам сабаб бўлган.


2. Икер Касильяс. Испания терма жамоасининг икки маротаба Европа чемпиони, бир маротаба Жаҳон чемпиони бўлишига ўзининг катта ҳиссасини қўшган посбон. Моуриньо аввалига заҳира дарвозабони Антонио Аданга ишонч билдирди. Кейин эса, "Севилья"дан Диего Лопес ҳарид қилинди. Шу тариқа Икер португалиялик мураббий қўл остида асосий таркибда ўйнай олмади.


1. Педро Леон. Жозе Моуриньо клуб тарбияланувчиси бўлган ушбу футболчини фойдасизликда айблаган. Футболчи ва мураббий ўртасидаги муносабатлар ҳеч қачон яхши бўлмаган. У 2010/11 йилги мавсумда бор-йўғи 132 дақиқа ҳаракат қилган. Келажакда юлдуз бўлиши кутилган Леонга Жоже томонидан умуман имконият берилмаган.


Ҳориж сайтлари асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика