Моуриньо: "Погба ўзининг трансфер нархи ҳақида унутиши керак"

Aslanov Jasurbek
17 сен 2016, 10:09
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Поль Погба номига ёғилаётган танқидларга изоҳ берди.

"Футбол тарихидаги энг қиммат футболчи доимо диққат марказида, аммо Погба трансфер нархини унутиши керак. У Франция терма жамоаси билан Европа чемпионатининг финалигача борди, кейин танаффусга чиқиб, мавсумолди тайёргарликни ўтказиб юборди. Ўйинда бироз пасайиш борлиги нормал ҳолат. Унга тўлиқ ишонаман, чунки у ажойиб йигитлигини ва тез орада формага киришини биламан" - дейди Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›