

"18 ой олдин сўнгги совринни ютганимда, жамоам энг яқин таъқибчидан 10 очко олдинда эди, кейин эса "Манчестер Сити" бизга етиб олди. Декабрь охирида 10 очко йўқотдик. Аммо кейин ҳаммаси изига тушди ва биз чемпион бўлдик.
Ҳар доим имконият бўлади, бошқа жамоалар очко йўқотиши мумкин. Мавсум давмоида ҳаммаси бизга қарши ишлаётгандек бўлади, аммо баъзида бунинг акси ҳам бўлиши мумкин. Ўйин якунланмади, бироқ биз кучли жамоалардан орқада қоляпмиз. Бу жуда қийин турнир, лекин олға интилиш керак. Бизда имконият бор" - дейди Моуриньо.



