Моуриньо Марсиалнинг кетишига қарши эмас

Aziz Tukhtamuradov
22 апр 2018, 21:53
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо агар Антони Марсиал жамоасини ўзгартириш истагида бўлса, бунга қарши эмаслигини маълум қилди.

Футболчи жаҳон чемпионатида иштирок этмоқчи. Аммо, МЮ захира ўриндиғида қолиб кетаётганлиги бунга ҳалал бериши мумкин.

Франциялик футболчининг клуб билан шартномаси 2019 йилнинг ёзида якунига етади.

Марсиал ушбу мавсумда 42та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 10та голли узатмага муаллифлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Thesun.co.uk