"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоага яна бир ҳужумчи кераклигини таъкидлади.
"Бизга бир ҳужумчи керак, чунки жамоада 3 нафар юқори даражадаги форвард керак. Клуб ўйинига киришиб кетадиган футболчини топиш қийин. Келаси мавсумда бахтсиз воқеалардан қочиш учун икки уч футболчи олиш керак" - дейди Моуриньо.