UZ

Сўнгги янгиликлар

Моуриньо битта ўйинга дисквалификация қилинди Янгиликлар

Моуриньо битта ўйинга дисквалификация қилинди

«Манчестер Юнайтед» устози Жозе Моуриньо Англия футбол Ассоциация томонидан жазоланди.

«Ливерпуль» билан ўйиндан олдин (0:0) Жозе Моуриньо Энтони Тэйлорнинг бу баҳсга тайинлангани хато деб ҳисоблашини маълум қилганди. Тэйлор Катта Манчестерда яшайди, бу эса Моуриньонинг фикрича унга қўшимча босим юклаган.

«Бернли»га қарши ўйинда (0:0) бош ҳакам Марк Клаттенбург Моуриньонинг кескин танқидларига жавобан уни четлатди. Матбуот анжумани вақтида бу ҳақда берилган саволга Моуриньо қуйидагича жавоб берди: «Кейинги савол».

Мана шу иккала вазиятни қўшиб FA МЮ устозини битта ўйинга дисквалификация қилди ва уни 50 000 фунт жаримага тортди.

6 ноябрь куни «Манчестер Юнайтед» «Суонси» меҳмони бўлади, Моуриньо бу баҳсда захира ўриндиғида бўлмайди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика