Моуриньо Бэйлни 100 миллионга сотиб олмоқчи

Omonjon To`xtamirzayev
10 авг 2017, 17:39
"Манчестер Юнайтед" устози Жозе Моуриньо ҳали ҳам ярим ҳимоячидан кўнглини уза олмаяпти.

УЕФА Суперкубоги финалидан кейин мураббий Бэйл "Реал"га кераклиги ва шу сабабли, "ўйин" бошланмасдан тугаганини айтганди. 

Маълумотларга қараганда, Моур манкунианлар раҳбариятидан Бэйл трансфери учун 100 млн фунт ажратишини сўраган. 

Шунингдек, Жозе ҳафтасига 500 минг фунт маошга футболчи йўқ дея олмайди деб умид қилмоқда. 

Агар "Реал" яқин икки ҳафта ичида ўзи истаган футболчини сотиб ола олса, Бэйл Британияга йўл олиши мумкин.


Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: soccer.ru