

"Ҳаммаси жамоавий ёндошишдан келиб чиқади, ҳамма тенг бўлиши лозим. Агар автобус саккизда кетиши керак бўлсаю, мен улгурмасам автобус каминасиз қўзғалади. Агар йил футболчиси Эден Азар кеч қолса уни кутмаймиз. Кеч қолдингми - таксида борасан. Клуб биздан кўра муҳимроқ. Ҳаммамиз тенгмиз: Энг яхши футболчи, энг кўп маош оладиган футболчи, Жон Терри, 20 йиллик футболчи ёки бирор бошқа инсон.
Бу гап Роман Абрамовичга ҳам тегишли. У ҳар доим олдимизга келиши мумкин, аммо тактик машғулотлар 10да бошланса, эшик ёпилади ва ҳеч ким киритилмайди" - дейди Моуриньо.



