

"Инглизлар томонидан фикрласак, Англия терма жамоаси чорак финалга чиқиб, вазифасини уддалади. Бироқ ўйин сифатига қарайдиган бўлсак, хурсанд бўладиган нарса йўқ. Англия анчадан бери чорак финалга чиқа олмаган ва энди Швеция билан, кейин эса Россия ёки Хорватия билан ўйнайди. Уларда финалга чиқиш учун 100%лик имконият бор" - дейди Моуриньо.
Швеция ҳамда Англия терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 чорак финал учрашуви 7 июль куни Самарадаги стадионда бўлиб ўтади.



