Моура: "Моуриньо Кейнни "Тоттенхэм"да олиб қолишига ишонаман"
14 окт 2020 16:42
Янгиликлар
Моура: "Моуриньо Кейнни "Тоттенхэм"да олиб қолишига ишонаман"
"Тоттенхэм" вингери Лукас Моура ҳужумчи Харри Кейннинг жамоадан кетиши мумкинлиги борасидаги миш-мишлар борасида гапирди.
"Футболчининг келажаги борасида, музокаралар ҳақида гапириш жуда қийин. Бу нарса доимо индивидуал тарзда ҳал қилиниши керак. "Тоттенхэм" ҳар мавсум бошида Харри Кейн борасида таклифлар олишига ишонаман.
Агарда қарор қабул қилиш фақатгина менга боғлиқ бўлса, албатта, жамоада қолиб, Кейн билан бирга ўйнашни давом эттирардим. Унинг қолишини истайман, чунки у бизга жуда керак. Кейн каби жангчиларни топиш жуда қийин.
Кейннинг ажойиб эканлигини барчамиз яхши биламиз. Унинг "Тоттенхэм"даги ўрни салмоқли. Шу сабабдан Моуриньо уни таркибда олиб қолишига ишонаман", - деди Моура.
Фикрлар