UZ

Сўнгги янгиликлар

Мората: "Энрике мени барчадан ҳимоя қилди" Янгиликлар

Мората: "Энрике мени барчадан ҳимоя қилди"

Испания термаси ҳужумчиси Альваро Мората бош мураббий Луис Энрикени мақтади.

"Ўтган йили Луис Энрике менга жуда қаттиқ ёрдам берди. Буни тушунтириш жуда қийин. У нафақат фаолиятимдаги, балки, ҳаётимдаги энг қийин даврда ҳам менга ишонди.

Ўшанда бутун бир давлат менга қарши бўлаётганлигини тушундим. Ҳолат оғир эди. У менинг тарафимни олди ва барчадан ҳимоя қилди. Мен эса унинг ишончига мос жавоб беришга ҳаракат қилдим", - деди Мората.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика