Монтелла: “Наполи” футболчиларини кўпроқ югуришга мажбур қилишмиз керак

18 ноя 2017, 01:00
“Милан” бош мураббийи Винценцо Монтелла А сериянинг навбатдаги турида “Наполи”га қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Наполи” Европада энг яхши футболни намойиш этмоқда, аммо биз уларни тўхтата олишимиз мумкин. Биз жамоавий ўйин эвазига рақибни кўпроқ югуришга мажбур қилишимиз керак. Бу баҳс ҳар бир ўйин сингари жуда муҳим. Инсинье, Кальехон ва Мертенс жуда яхши савиядаги футболчилар ва улар мақсаддларига эришиш учун ўзларини қурбон қилишга тайёрлар”, дея Монтелланинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Italia