"Монца" "Интер" футболчисини 20 млн еврога харид қилиши мумкин

Alisher
9 июн 2022, 11:01
"Монца" "Интер" ҳужумчиси Андреа Пинамонтига қизиқмоқда.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, клуб 23 ёшли италиялик учун 18-20 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Пинамонти 2021/22 йилги мавсум "Эмполи" таркибида ижара асосида ҳаракат қилди ва жамоа таркибида 37та ўйинда 13та гол ва 2та ассист қайд этди.

"Монца" ўтган мавсум сўнггига кўра ўз тарихида илк бор А Серияга чиқди. Сильвио Берлускони клуб хўжайини ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira