UZ

Сўнгги янгиликлар

13:02Сергей Лушан: "ОЧЛдаги битта ўйин тажрибаси олий лиганинг 10та ўйинига тенг"  1 12:55LIVE. "Эл-Классико"гача...  38 12:45Абдураҳмон Абдулҳақов: "Жиззахда омадимиз келди"   0 12:43Лука Модрич: «Умид қиламанки, учрашувдан сўнг Ракитични овутаман»  6 12:12Омар Моманидан янги карикатура: Ибрагимович жароҳат олди  7 11:51Олий лига. 7-турда энг кўп томошабин қайси стадионга келди?  21 11:41"Барселона" Эриксенни харид қилишга қизиқиб қолди  4 11:22"Насаф": Бобир Абдухолиқовни табриклаймиз!  3 11:11Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 11:06Бугун "Эль Класико"ни "aleziya.com"да Сирожиддин Сайфиев учун кўрамиз!  10 11:02Матье "Реал"га қарши ўйнамайди  11 10:41Музаффар Музаффаров: “Ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик”  2 10:21Буффон "Женоа"га қарши ўйнамайди  4 10:01Матичнинг суперголидан сўнг Курт Зума қандай ҳолга тушди? ФОТО  10 09:41"Насаф": Ёш футболчиларимиз Бахтиёр Давлатов хотира турнирида иштирок этишади  0

16 мар 12:16
Янгиликлар

«Монако»нинг янги юлдузлари билан танишинг

Ёзда уларни топ-клубларда кўрсак керак.

Килиан Мбаппе, ҳужумчи, 18 ёш

КИМ ҚИЗИҚМОҚДА?
Кимлар қизиқмаётганини айтиш осонроқ. «Реал», «Барселона», «Арсенал», «Манчестер Сити», аммо Килиан ҳозирча ҳеч қаерга шошилмаяпти. Унинг агенти машҳур Жорже Мендеш ҳисобланади ва Мбаппени камида 50 миллион фунтга сотмоқчи.

Transfermarkt бўйича ҚАНЧА ТУРАДИ? 10 миллион евро.

НИМА ҚИЛДИ? Барча уни Тьерри Анри билан тенглаштиришмоқда. Биринчи мавсумдаёқ ажойиб натижалар қайд этмоқда: Франция чемпионатида 21та ўйин 10та гол, 7та голли пас; 2та ЕЧЛ плей офф баҳси 2та гол.



Бернарду Силва, ярим ҳимоячи, 22 ёш

КИМ ҚИЗИҚМОҚДА.
«Реал», «Манчестер Юнайтед» (унда биринчи бўлиб сотиб олиш ҳуқуқи ҳам бор), «Челси», «Атлетико», «Барселона» – умуман олганда Жорже Мендешнинг навбатдаги мижози. Товон пули – 80 миллион евро.

Transfermarkt бўйича ҚАНЧА ТУРАДИ? 25 миллион евро.

НИМА ҚИЛДИ? Универсаллиги билан қойил қолдирди, сабаби мавсум давомида майдон марказида деярли барча нуқталарда ажойиб ўйнади. Унинг статистикаси ҳам ажойиб кўринмоқда: 10та гол ва 13та голли пас.



Фабиньо, ҳимоячи ва ярим ҳимоячи, 23 ёш

КИМ ҚИЗИҚМОҚДА.
Кузда бразилиялик футболчи «Монако» билан 2021 йилга қадар узайтирди, кетмоқчи бўлганида ўтган ёздаёқ кетарди. Ўшанда унга «Наполи» ва «Атлетико» қизиққанди, «Манчестер Юнайтед» эса 30 миллион евро.

Футболчининг отасининг айтишича «Барселона», «Манчестер Сити» ва «Арсенал» ҳам унга қизиқиб қолишган. «Бизга МЮ ва Жозе Моуриньонинг иш услуби ёқади, аммо «Манчестер Сити» ҳам яхши вариант, – дейди Фабиньонинг отаси Canal+ телеканалига.

Transfermarkt бўйича ҚАНЧА ТУРАДИ? 20 миллион евро.

НИМА ҚИЛДИ? Ўнг қанот ҳимоячиси, ўнг қанот ярим ҳимоячиси ва ажойиб прессинг қила оладиган ярим ҳимоячи бўла олишини кўрсатди. Идеал пенальтичи (12тадан 12та гол).


Тьемуэ Бакайоко, ярим ҳимоячи, 22 ёш

КИМ ҚИЗИҚМОҚДА?
Ўтган ёзда «Ювентус» эътиборига тушганди, кейин «Лестер» ва «Челси»дан телефон қилишди, аммо асосий даъвогар «Манчестер Юнайтед». Жозе Моуриньо унда Майкл Кэррикнинг ўринбосари сифатида кўрмоқда. Ҳимояга ихтисослашган, кучли ва жамоани аниқ пас билан таъминлаб турадиган ярим ҳимоячи.

Transfermarkt бўйича ҚАНЧА ТУРАДИ? 7,5 миллион евро.

НИМА ҚИЛДИ? Стабиллиги билан хайратда қолдирмоқда: ЕЧЛдаги статистикаси Франция чемпионатидагидан яхшироқ (битта ўйинда камида 3 марта тўпни олиб қўйиш ва ҳужумни тўхтатиш). Прессинг қироли.



Тома Лемар, ярим ҳимоячи, 21 ёш

КИМ ҚИЗИҚМОҚДА?
«Челси», «Манчестер Сити», «Бавария», «Ювентус», «Атлетико» (20 млн евро таклиф қилди).

Transfermarkt бўйича ҚАНЧА ТУРАДИ? 20 миллион евро.

НИМА ҚИЛДИ? 2016 йил ноябрь ойида Франция чемпионатининг энг яхши футболчиси, «Монако» сафида ЕЧЛ кашфиёти бўлган ягона футболчи. Жуда тезкор ва техник ҳужумкор футболчи, ЕЧЛда камида уч мартадан тўп олиб қочиб кетади. Мавсум давомида 11та гол уриб 8та голли пас берди.


Бенжамен Менди, чап қанот ҳимоячиси, 22 ёш

КИМ ҚИЗИҚМОҚДА?
Асосий даъвогар – «Манчестер Сити».

Transfermarkt бўйича ҚАНЧА ТУРАДИ? 9 миллион евро.

НИМА ҚИЛДИ? Ўтган ёзда «Марсель» клубидан 12 миллион еврога сотиб олинди. Менди икки килограмм ташлади ва атлетизм ҳамда тезкорликни оширди, энди барча жойга улгурадиган футболчига айланди. У ҳужумда ҳам анча фойдали: ЕЧЛда 5та ўйинда 3та голли пас – жуда ажойиб.


sports.ru  сайтидан Нарзулла Сайдуллаев таржимаси

Рейтинг: +40   

Фикрлар

+30   
16 мар 15:42:56
Ramazon
ИГОР СЕРГЕЕВ, хужумчи, 24 ёш

КИМ ҚИЗИҚМОҚДА. «Реал», «Манчестер Юнайтед» (унда биринчи бўлиб сотиб олиш ҳуқуқи ҳам бор), «Челси», «Атлетико», «Барселона» – умуман олганда Бабаяннинг кичик "угилчаси"си. Товон пули – Ким сотиб олса 10 миллион евро "бонус" берилади.

Transfermarkt бўйича ҚАНЧА ТУРАДИ? 25 миллион сум.

НИМА ҚИЛДИ? Универсаллиги билан қойил қолдирди, сабаби мавсум давомида майдоннинг деярли барча нуқталарда бурнини жуда фаол тарзда кокди. Унинг статистикаси ҳам ажойиб кўринмоқда: 50та уйин 1 гол ва 1та голли пас

Бирок, шунча жиддий таклиф ва кизикишларга карамай Сергеев Бабаян илтимосига кура "Пахтакор" шарафини химоя килмокда)))
+17   
16 мар 12:46:52
maktavish
Mani 18 20 22 yishdagi bollar nima qilmoqda bizani Bunyodkor oyinchilari 25 24 23 yoshli oyinchilar hali yoshmish tajriba kammish
+6   
16 мар 20:52:57
Динамо-Мароканд
Ramazon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ИГОР СЕРГЕЕВ, хужумчи, 24 ёш КИМ ҚИЗИҚМОҚДА. «Реал», «Манчестер Юнайтед» (унда биринчи бўлиб сотиб олиш ҳуқуқи ҳам бор), «Челси», «Атлетико», «Барселона» – умуман олганда Бабаяннинг кичик "угилчаси"си. Товон пули – Ким сотиб олса 10 миллион евро "бонус" берилади. Transfermarkt бўйича ҚАНЧА ТУРАДИ? 25 миллион сум. НИМА ҚИЛДИ? Универсаллиги билан қойил қолдирди, сабаби мавсум давомида майдоннинг деярли барча нуқталарда бурнини жуда фаол тарзда кокди. Унинг статистикаси ҳам ажойиб кўринмоқда: 50та уйин 1 гол ва 1та голли пас Бирок, шунча жиддий таклиф ва кизикишларга карамай Сергеев Бабаян илтимосига кура "Пахтакор" шарафини химоя килмокда)))
синдирип куйипсизку а Рамазон )))) Койил
+3   
16 мар 12:58:03
FREND
Sitiga qarshi birinchi o'yindan keyinoq Manakoning ishqibozi bo'lib qoldim.
+1   
17 мар 23:13:12
Botir_chelsea
Bu Monoko U-23 ku bular endi tajriba to'playapti, Biz Bunyodkorni tarkibini yosh tajribasiz deyishga umuman haqqimiz yo'q futbolchilarmas Lushchan tajribasz.
+1   
16 мар 21:27:21
sanjar.real.
Ramazon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ИГОР СЕРГЕЕВ, хужумчи, 24 ёш КИМ ҚИЗИҚМОҚДА. «Реал», «Манчестер Юнайтед» (унда биринчи бўлиб сотиб олиш ҳуқуқи ҳам бор), «Челси», «Атлетико», «Барселона» – умуман олганда Бабаяннинг кичик "угилчаси"си. Товон пули – Ким сотиб олса 10 миллион евро "бонус" берилади. Transfermarkt бўйича ҚАНЧА ТУРАДИ? 25 миллион сум. НИМА ҚИЛДИ? Универсаллиги билан қойил қолдирди, сабаби мавсум давомида майдоннинг деярли барча нуқталарда бурнини жуда фаол тарзда кокди. Унинг статистикаси ҳам ажойиб кўринмоқда: 50та уйин 1 гол ва 1та голли пас Бирок, шунча жиддий таклиф ва кизикишларга карамай Сергеев Бабаян илтимосига кура "Пахтакор" шарафини химоя килмокда)))
Gap yoq
+1   
16 мар 21:07:38
Рональд Куман
вот пример как игроки в возрасте 22 лет играют основную роль, а у нас до 25 лет молодая надежда.
+1   
16 мар 18:18:14
Abu Hasan
Ramazon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ИГОР СЕРГЕЕВ, хужумчи, 24 ёш КИМ ҚИЗИҚМОҚДА. «Реал», «Манчестер Юнайтед» (унда биринчи бўлиб сотиб олиш ҳуқуқи ҳам бор), «Челси», «Атлетико», «Барселона» – умуман олганда Бабаяннинг кичик "угилчаси"си. Товон пули – Ким сотиб олса 10 миллион евро "бонус" берилади. Transfermarkt бўйича ҚАНЧА ТУРАДИ? 25 миллион сум. НИМА ҚИЛДИ? Универсаллиги билан қойил қолдирди, сабаби мавсум давомида майдоннинг деярли барча нуқталарда бурнини жуда фаол тарзда кокди. Унинг статистикаси ҳам ажойиб кўринмоқда: 50та уйин 1 гол ва 1та голли пас Бирок, шунча жиддий таклиф ва кизикишларга карамай Сергеев Бабаян илтимосига кура "Пахтакор" шарафини химоя килмокда)))
Ха-ха-ха..... ачинарли
+1   
16 мар 16:25:04
Real16
Sergiyev haqidagi fikrga +
+1   
16 мар 14:38:49
liverpul
Manaco saqlap qoliw kereg shu sastavini
+1   
16 мар 12:44:52
XAMID_DJUMAEV
bu yil monaco uzoqqa boradi kim raqib tushsa ham qiyin buladi osonlikcha taslim bumaydi
+1   
16 мар 12:25:56
Puma
Monako ajoyib o'ynamoqda
   
23 мар 14:36:19
Abror
зур
   
18 мар 18:49:46
Zlatan Ibrahimovic
zo'r tarkib
   
18 мар 00:19:58
Dima real cr7
Xujumga antanio marsial kerak.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Барселона" - "Ювентус" 0:0 ёхуд Турин клуби ярим финалда
ЕЧЛ чорак финали доирасидаги "Барселона" -...  282
Олий лига. 7-тур. "Нефтчи"нинг илк ғалабаси, "Қўқон-1912"дан йирик ғалаба ва бошқа ўйинлар
Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган 6та учрашув бўлиб ўтди.  144
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг