"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди
12 окт 2025 08:58
Янгиликлар
"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди
“Монако” клуби Белгия терма жамоасининг 38 ёшли собиқ футболчиси Себастьян Поконьоли бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди.
Белгиялик мураббий 10-октабр, жума куни клубни тарк этган австриялик Ади Хюттернинг ўрнини эгаллади. Себастьян Поконьоли футболчи сифатида “Генк”, “АЗ Алкмаар”, “Стандард”, “Ганновер”, “Вест Бромвич”, “Брайтон” ва “Унион” клубларида тўп сурган.
Собиқ ҳимоячи мураббийлик фаолиятини 2021 йилда "Унион" ёшлар жамоасида бошлаган. Кейин эса "Генк"нинг ёшлар жамоаси ва Белгия U18 терма жамоасини бошқарган. 2024 йилнинг ёзидан бери Покогноли "Унион" асосий жамоасида бош мураббий бўлиб ишлаб келган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар