«Монако» вакиллари Мбаппенинг «Реал»га трансферини тасдиқлашмади

Omonjon To`xtamirzayev
25 июл 2017, 17:11
«Монако» клуби вакиллари Испан ОАВида пайдо бўлган хабарларга раддия билдирдилар.

Французларнинг айтишича, мадридликлар билан ҳеч қандай якуний келишув йўқ ва Килиан ҳали ҳамон "Монако" футболчиси бўлиб қолмоқда.

Аввалроқ, "қаймоқранглилар" 18 ёшли футболчи трансфери борасида келишувга эришганликлари, трансфер суммасининг бир қисмини нақд ва яна бир қисмини бонус тариқасида тўлаб беришлари ҳақида айтиб ўтилганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: soccer.ru