UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  9 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  9 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  11

Мўминов: "Шомуродов Қатар, Саудия Арабистони ва Хитой клубларига ўтиши мумкин эди, аммо у Европага йўл олишни хоҳлади" Янгиликлар

Мўминов: "Шомуродов Қатар, Саудия Арабистони ва Хитой клубларига ўтиши мумкин эди, аммо у Европага йўл олишни хоҳлади"

"Женоа" форварди Элдор Шомуродов ҳамкорлик қилаётган ProSports Management компанияси вакили Қаҳҳор Мўминов ўйинчининг "Ростов"дан Италия клубига ўтгани ҳақида гапирди.

"Элдор билан 2017 йилда ҳамкорлик қилишни бошлагандик ва ўшанда бу йигит Европа учун эканлигини билгандик. Унинг кучли сифатлари кўриниб турганди. У бизга вазифа қўйди - Европага йўл олиш. Ушбу режани икки қисмга бўлишга қарор қилдик: дастлаб Россияда ўзини кўрсатиш, кейин Европага йўл олиш. Унда ҳаммаси ўхшади.

Яна бир нарса: Осиёдаги гап-сўзларга қарамай Элдор Европани танлади. Осиёда у жуда яхши мақомга эга, уни исталган вақтда Қатар, Саудия Арабистони ва Хитой клублар олиши мумкин. Аммо йигитча йиллар давомида Европага йўл олишга ҳаракат қилди ва бу амалга ошди", - дейди Мўминов.

(Шомуродовдан чапда Қаҳҳор Мўминов)

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика